Get Mystery Box with random crypto!

Миянинг ёш бўлиб қолишига ёрдам берувчи тавсиялар Қариш муқа | Халқ табобати

Миянинг ёш бўлиб қолишига ёрдам берувчи тавсиялар

Қариш муқаррар равишда мия ишига таъсир қилади, деб ўйларсиз. Бу бутунлай нотўғри. Мияни соғлом ва ёш сақлаш ҳар бир инсоннинг ўз қўлида.

Юрак тезроқ уришига мажбурланг. Бунда югуриш ёки тез юриш каби аэробик машқлар фойдалидир.

Овқатланиш одатларингизни ўзгартиринг. Таъкидланишича, овқатланиш пайтида калорияларни чеклаш, шунингдек вақти-вақти билан рўза тутиш нейрогенезга ёрдам беради. Бундан ташқари, у диабет каби метаболик касалликларнинг аломатларини камайтиради.

Уйқуга эътибор беринг. Уйқу глимфатик тизим орқали мияни тозалайди. Уйқусиз тун IQ даражасини анча тушириб юборади. Шунинг учун бир кунда 5 - 7 соат ухлашга ҳаракат қилинг. Зарур бўлса, кундузи бироз вақт мизғиб олинг.

https://t.me/sharq_tabobati