Get Mystery Box with random crypto!

Эрталабда ейилган 3 дона хурмо меваси юрак, жигар ва буйраклар | Халқ табобати

Эрталабда ейилган 3 дона хурмо меваси юрак, жигар ва буйраклар учун фойдали

Биз учун оддий бўлиб кўринган, бозор ва супермаркетларда сотилаётган маҳсулотларнинг инсон организмига қанчалар фойдали эканлиги ҳеч ўйлаб кўрмаганмиз. Мана шундай маҳсулотлардан бири, асосан рамазон ойида севиб истеъмол қиладиган хурмодир.

Унинг таркибида углеводлар миқдори 60-65% ни ташкил қилади, бошқа меваларга нисбатан аминокислоталар кўплиги билан ҳам ажраб туради, уларни сони 23 тага боради.

Хурмонинг куритилган мевасининг шифобахшлиги қадимдан маълум. Таркибидаги мис, темир, марганец, рух, фосфор, натрий, кальций, калий, магний, кадмий ва бошқа микроэлементларнинг ва турли витамиларнинг А, В1, В2, В6, С ниацин, рибофламин, пектин, фтор (тишларни ҳимояси учун), селен (онкологик ва юрак-қон томир касалликларини ҳавфи камайтириш учун) мавжудлиги таҳсинга лойиқ. Таркибида кўпгина модда ва микроэлементларни сақласа ҳам калорияси паст.

Хурмо меваси ҳаёт учун зарур органлар юрак, жигар ва буйраклар учун ниҳоятда фойдали. Ичак микрофлорасига ва организмнинг кислота ишқор балансига ижобий таъсир этади. Хурмо организмнинг инфекция, вирусларга чидамлилигини оширади. Анемия ва гипертонияга фойдали, йўтални тўхтади.

Хурмо саратон, туберкулез касаллигида ва турли инфекцияларга қарши самарали восита ҳисобланади. Тадқиқотлар натижаларига кўра, қуритилган хурмо мия фаолиятини 20%ошириши мумкин экан. Узоқ давом этган касалликлардан сўнг, кучсизланган организмга қайта куч тўлиши учун ҳам хизмат қилар экан.
Врачлар ҳомиладорлик ва бола эмизиш даврида хурмо еб туришни тавсия қилишади, чунки сут ҳосил бўлишида муҳим омил ҳисобланар экан. Унинг таркибидаги фруктоза ва сахароза инсон организмга мутлақо ҳавфсиз бўлиб, асалга тенглаштириш мумкин.

Кунига 10 дона хурмо истеъмол қилинса, организм керакли моддалар билан тўлдириб, очлик ҳиссиётини йўқотар экан. Бу билан организм учун бир кунлик зарур бўлган мис ва олтингугурт, темирнинг ярмини, кальцийни 1/4 қисми билан таъминлар экан.