Get Mystery Box with random crypto!

БАД хақида қисқача Prostaphytol американинг машхур HSS бренд | Халқ табобати

БАД хақида қисқача

Prostaphytol американинг машхур HSS бренди махсулоти. Таркибида палма ва анорнинг фаол феноллари мажуд. Хақиқий махсулот чиндан ҳам простата бези фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Амазон ва Ebay интернет дўконларида ўртача 3.5 ball тўплаган.

Ўзбекистонда сотилаётган бу БАДни фош қилиш

Аввало HSS бренди махсулотлари арзон турмайди. Ўзбекистонда очилган сайтда бу ўртача 300 минг сўм ёки 27 евро атрофида сотилмоқда.

Америкада яъни ишлаб чиқарилган жойни ўзида бу 40 евро ўзбек пулига 450 минг сўм атрофида.

Рус сайтларида Ebay орқали келтириб бериб сотиш эса ўртача 95 евро яъни ўзбек пулига 1.2 миллион сўм атрофида сотилмоқда.

Шу маълумотни ўзиёқ Ўзбекистонда сотилаётган бу БАДнинг хақиқий эмаслигини фош қилади.

Тадбиркор 40 евродан олиб 27 еврога сотишида мантиқ борми?

Алдамчи схема қандай қилинади?

1. Дунё бозорида яхши сотилаётган ва Ўзбекистон худудида ҳам яхши кетиши мумкин бўлган товар танлаб олинади. Мақсад, махсулот хақида маълумот олмоқчи бўлсангиз ўша дунё бозорида сотилаётган товарга бориб тақаласиз.

2. Бирор махаллий БАД ишлаб чиқарувчи компания билан шартнома тузилади. Хақиқий махсулот идишидаги ёрлиқни принтердан чиқариб шунга ўхшаш идишга ёпиштирилади. Шунча миқдордаги зарарсиз ва фойдасиз бирор таркибли капсула жойлаштирилади. Қарабсизки махсулот тайёр.
Бундай махсулот таннархи ўта қиммат бўлса 15-20 минг сўмга тушади.

3.Ўзбекистонда ёки бошқа жойда битта сайт очасиз. Бу деярли текин. Махсулот хақида 4 та маълумот, расм ва контакт жойлаштирасиз. Мухлислар изласа шу сайтга буриб юборилади. Нархни савдо юриштирадиган қилиб белгиланади, масалан 299 минг сўм.

4. Твда, тг каналларда актив реклама қилиниб, сотилаверади. Қарабсизки, кимдир ихлос билан ичиб фойда кўрса БАДнинг ўтмиши эсдан чиқарилади ва ўша мақтаган одамларни гапларини кўрсатиб савдо давом эттираверилади.

Хуллас, бу БАДнинг биринчидан HSS бренди остида чиқаётган махсулотга алоқаси йўқ деб ўйлайман, иккинчидан ўша бўлса ҳам таъсири мақталганчалик эмас.

Постни яқинларга улашасиз деган умиддаман.

@acramov Обуна бўлинг