Get Mystery Box with random crypto!

ҚОННИ СУЮЛТИРУВЧИ МАҲСУЛОТЛАР Овқатланиш тартибига сут – қа | Халқ табобати

ҚОННИ СУЮЛТИРУВЧИ МАҲСУЛОТЛАР

Овқатланиш тартибига сут – қатиқ маҳсулотларини киритиш жуда фойдали. Бу қон қайишқоқлигини меъёрига келтиради.

Агарда кунига 1-2 дона лимонни шакар ёки асал билан қабул қилинса, қуюқ қон меъёрига келади.

Қонни суюлтириш учун бир кунда бир неча марта тана ҳароратидаги хом сув ичиш керак. Сув қонни суюлтирувчи энг яхши воситадир.

Кўк пиёз, бодринг, қизил лавлаги ва сабзи шарбати, тарвуз, саримсоқпиёз, узум, товуқ ва балиқ гўшти истеъмол қилиб туриш керак.

2 дона каштан ёнғоғи майдаланади ва 600 мл сувга солиниб, паст оловда 10 дақиқа қайнатилади. Кечқурун тиндириб қўйилади.
Кунига 3 маҳал овқатдан олдин 3-4 маҳал ичилади. Давомийлиги бир ҳафта.

Оддий олма сиркаси (уксус) қон қайишқоқлигини пасайтиришда кўмак беради: 2 ош қошиқ олма сиркасидан олиб, 200 мл. илиқ сувга аралаштирилади. Буни оч қоринга фақат эрта билан кунига бир марта қабул қилинади. Муолажа давомийлиги – 2-3 ойдир.

Қонни ҳаддан ташқари суюлтириб юборишга ҳаракат қилмаслик даркор, нега деганда, қон кетиш ҳолати хавфи юзага чиқмаслигичун.

@sharq_tabobati