Get Mystery Box with random crypto!

Зикр қилинишича, Одам (алайҳиссалом) айтганлар: “Аллоҳ таоло М | Халқ табобати

Зикр қилинишича, Одам (алайҳиссалом) айтганлар: “Аллоҳ таоло Мухаммаднинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) умматига менга бермаган тўрта мукаррамликни беради:
1. Менинг тавбам Маккада қабул бўлди. Мухаммаднинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) уммати қаерда тавба қилса, Аллоҳ қабул қилади.
2. Мен кийимда эдим, гуноҳ қилганимдан кейин яланғоч ҳолга тушдим.
Мухаммаднинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) уммати эса, яланғоч ҳолда гуноҳ қилади, сўнгра Аллоҳ уларни кийинтириб қўяди.
3. Гуноҳ қилганимда мен ва хотиним орасини ажратди. Мухаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) уммати гуноҳ қилади, лекин улар билан хотинлари орасини ажратмайди.
4. Мен Жаннатда гуноҳ қилдим ва мени у ердан чиқарди. Мухаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) уммати
Жаннатдан ташқарида гуноҳ қилади. Сўнгра тавба қилиб, унга киради”.

@sharq_tabobati