Get Mystery Box with random crypto!

Сўнмас умид: 14қисм - Йўқ асло у кишига гапирманг ўзимиз кели | Шамсинур ижоди

Сўнмас умид:

14қисм
- Йўқ асло у кишига гапирманг ўзимиз келишиб оламиз.

- Майли лекин яна такрорланса мендан ўпкалаб юрмасин. Менга кеча операция бўлган беморнинг касаллик тарихини келтириб берсанг кейин уни бориб текшириб кўраман.


Умид ўша куни қизиққонлик қилганидан афсусланди. Жахл чиққанда ақл кетади дегандай у ҳам жахлига эрк бериб Зебога қўл кўтарди. Энди уни юзига қандай қарайман дея ўша кеч касалхонага келди. Навбатчиликда қолган дўсти билан маслаҳатлашиб ўрин алмашди. Доимо пайт пойлаб юрган Нажим Умидни йўлдан олиб ташлашга қарор қилди. Тажрибага эга бўлгани сабаб Нажим яна аввалги қилган хунрезлигини қилишни кўзлаб қўйганди. Умид вақти вақти билан барга бориб сипртли ичимликлар ичишини билиб олди. Энг қизиғи эса энди йигит тез тез борадиган бўлди. Нажимнинг қўйган шотири эндиликда Умидга ўткирроқ ичимлик сотишни таъминлаб борди. Олдинига ёнига гўзалларни юбориб турди лекин бундан бирор бир наф чиқмади. Кайфи ошсада бирор бир қизни ўзига яқинлаштирмасди. Умидни нима килиб булсада копконга тушириб узи эса шу оркали Зебони илинтирмокчи эди.

Умиднинг кўпинча ширакайф юриши Шухрат акани ҳам эътиборидан четда қолмади. Охирги марта ичиб келганида Умидга гапирмай туриш эвини қилолмади.


- Умид сенга нима бўляпти? Бирор муаммойинг бўлса балки ёрдамим тегар.


- Устоз ҳаммаси жойида.


- Ҳаммаси жойида бўлса иш вақтида ширакайф юришинг нимаси. Сени бу маъсулиятсизлигинг ортида қанча беморлар ҳаёти хавф остида қолади биласанми шуни? Мен сенга бугундан бошлаб таъқиқ қўяман иш вақтида яна шундай ҳолатда кўрсам аризангни ёзавер. Бу биринчи ва сўнгги огоҳлантириш.


Умид неча ойлардан бери Ойниса бувини даволаб келарди. Уни жуда кўп жойда даволатишган бўлсада ҳеч бир натижага эриша олишмаганди. Кўпчиликни тавсияси билан Умидга мурожаат қилишди. Умид олдинига Ойниса холани обдон текшириб операциягача куч тўплаши учун бир қатор дориларни ёзиб берганди. Ойниса хола тайёр бўлгач операция қилди. Жарроҳлик амалиёти мувафаққиятли ўтди.

Ойниса холанинг ўғли Олим онасининг яна ҳаётга қайтганидан, энди ҳеч қандай шикояти йўқлигидан жуда қувонди. Умиддан жуда миннатдор бўлди. Ойниса хола жигар ҳасталигидан кўп бора азият чеккани учун жуда ҳам бетоб бўлиб қолганди. Тўғри овқатланолмас доимий касаллик уни сўлдириб бўлганди. Охирги бор оғриқ кучайганда энди ўлиб қолсам керак дея ўйлаганди. Онасини энди бемалол маракаларга ҳам чиқа бошалгани учун ўғли шифокорни олдига борди. Рози бўлинг деб конвертга солинган катта миқдордаги пулни Умидга тутқазганда Умид қабул қилмади.

- Мен буни пул учун қилмадим. Мени бурчим бу. Ая дуо қилиб қўйсалар бўлди.

- Укам мен ўзига мол давлати ўзига етарли одамман. Чин кўнгилдан беряпман. Неча неча жойларда онамни даволатмадим дейсан ўзингни касаллик тарихларидан хабаринг бор. Соғайиб кетсалар докторни рози қиламан деб кўнглимга туккандим. Сен эса мени хафа қиляпсан.

- Ҳечам хафа бўлишизга ҳожат йўқ. Қўлимдан келганча ёрдам бераман. Тепадаги хоҳласа бас. Агар жуда ҳам пул бергингиз келаётган бўлса икки кун олдин нейрохирургияга бир болакайни олиб келишди. Операция бепул бўлган тақдирда ҳам дори дармонига жуда катта пул кетади. Оиласи эса ҳаминқадар экан жуда ночор оила шуларга ёрдам берақолинг. Шунда мени олган деб ҳисобласангиз ҳам майли.


- Сен ҳақиқий ўғил бола экансанку укам. Агар бирор бир муаммонг бўлса менга қўнғироқ қилиб Олим ака десанг бўлди учиб келмаган номард. Ҳар қандай шароитда ҳам ҳал қилиб бераман. Мени кўпчилик яхши билади. Сен энди мени қиёматли укамсан. Мана бу ташриф қоғозим шу ерда кўрсатилган рақамга анави болани манзили юборарсан.

- Майли акам соғ бўлинг. Лекин сизга келиб туринг деёлмайман. Ундан кўра доимо саломат бўлинглару биздақаларга умуман ишлариз тушмасин. Аяга салом деб қўйинг.

- Бўпти ишингга омад. Чарчама. Сениям вақтингни олмай беморларинг кутиб қолгандир.

Умид уйга қайтгач доим онасининг дийдиёларига учрар шундоғам чарчагани кун бўйи тик оёқда тургани камдай онаси гаплари ошиб тушарди. Баъзи кунлар Садри ака уйда бўлса уйда тинчлик ҳукм сурар эри уйда бўлмадики Барно опа ҳаммани бошига ёнғоқ чақарди.