Get Mystery Box with random crypto!

Кам ўқисанг - кам биласан. Кам билсанг - кўп хато қиласан. Бут | Shahzod Shuhratov

Кам ўқисанг - кам биласан. Кам билсанг - кўп хато қиласан. Бутун дунёга мана шу кам қарич назаринг билан баҳо берасан. Воқеаларга кам фаҳминг билан ёндошасан. Одамларнинг хатти-ҳаракатига кам ақлинг билан муносабат билдирасан. Ғоя ва мафкураларга, динга, сиёсатга, ижтимоий ҳодисаларга ўша кам билиминг билан қарайсан. Шу кам билиминг билан фикрлайсан, ўйлайсан, англайсан, тушинасан ва хулоса чиқарасан. Энг ёмони, шу камчилигингни мудом тўғри фикр, тўғри қараш деб ишонасан. Хато фикрлаб қўйишдан асло чўчимайсан. Тилинга осонгина кўчадиган фикрларинг билан ҳисоблашиш борлигини ҳис қилмайсан.

«Яратган Роббинг номи ила ўқи» Аълақ сураси 1-оят

@umarhalil