Get Mystery Box with random crypto!

Шаҳрисабз шаҳар 20-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида жори | Shahrisabz shahar hokimligi

Шаҳрисабз шаҳар 20-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида жорий йилнинг биринчи ойи дамли ва зарбли, гитара, скрипка, хор, эстрада хонандалик ҳамда созандалик бўлими фан ойлиги деб эълон қилинган эди.

Кеча мазкур фан ойлиги давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоби сифатида якуний концерт дастури бўлиб ўтди.

Дастурда бўлимнинг барча иқтидорли ўқувчилари ўз истеъдодларини намойиш этдилар. Концерт сўнгида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Элмурод Боймуродов, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Дилобар Жўраева ва фахрий меҳмонлар тадбирда сўзга чиқиб, бир ой давомида педагоглар томонидан қилинган машаққатли меҳнат ўз самарасини бераётганлигини таъкидлаб ўтишди.

Тадбир сўнгида халқаро танловларда ғолиб бўлган ўқувчиларга фахрий ёрлиқлар ва дипломлар топширилди.