Get Mystery Box with random crypto!

Кечадан бери байрамда айтилган “Гўзал Туркистон” қўшиғини менд | Shahnoza Soatova blogi

Кечадан бери байрамда айтилган “Гўзал Туркистон” қўшиғини мендан кўпчилик сўради. Марҳамат, мана у!

Чўлпон шеърда Туркистоннинг ўша пайтдаги абгор аҳволини айтиб, “бирлаш эй халқим келгандир чоғи” дейди, бирлашиб Туркистонда янги фаровон давлат қуришга чақиради.

Шеърни бир қанча ижодкорлар куйга солишган. Интернетда изласангиз чиқади. Бироқ турк хонандаси Япрак Саяр ижросидагиси гиря-марш охирги йиллар жуда кенг тарқалди ва севимли бўлди. Хонанда ижтимоий-сиёсий мазмундаги шеърни маҳзун лирик қўшиққа айлантиргани учунми, уни юрак билан тинглайсиз ва қулоғингизда айланаверади, қайта эшитгингиз келаверади. Ютубга бу қўшиқ 9 йил аввал юкланган экан!

Қуллик, асорат – барчаси ёнсин.
Қур янги давлат, ёвлар ўртансин.
Ўсиб Туркистон, қаддин кўтарсин,
Яйраб, яшнаб ўз Ватанинг гул боғларингда!

Мустақиллик байрами муборак бўлсин!

@shahnozxon