Get Mystery Box with random crypto!

Иш берувчилар диққатига! Ўзбекистон Республикаси Президенти т | Shavkat Xo‘jaqulov

Иш берувчилар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан олий таълим соҳасини янада ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини кенгайтириш мақсадида иш берувчилар билан олий ўқув юртлари ўртасида алоқаларни баҳолаш бўйича қатор вазифалар белгилаб берилган.

Шу муносабат билан Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси миллий олий таълим муассасалари битирувчиларининг сифатига ва уларнинг иш берувчилар билан ҳамкорлик алоқаларига баҳо бериш мақсадида ижтимоий сўровнома ўтказмоқда.

Сиз берган маълумотларнинг махфийлиги кафолатланади ва унинг натижалари фақат умумлаштирилган ҳолда ишлатилади.

Сўнгги беш йил ичида кадрлар масаласида Сизнинг ташкилотингиз билан фаол алоқада бўлиб келаётган ОТМларнинг битирувчилари сифатига баҳо беринг.

ОТМларнинг кадрлар тайёрлаш сифати бўйича билдирган фикрларингиз биз учун муҳим.

Ушбу кўрсаткичлардан олий таълим муссасалари миллий рейтингини аниқлаш жараёнида фойдаланилади.

Сўровномада фаол иштирок этинг!

Сўровномада иштирок этиш:
https://survey.tdi.uz/

Иш берувчилар учун онлайн сўровномада қатнашиш бўйича видеойўриқнома:



Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш
https://t.me/uztdi