Get Mystery Box with random crypto!

#Педагоглар_аттестацияси Халқ таълими вазирлиги 15 йиллик узл | Shavkat Xo‘jaqulov

#Педагоглар_аттестацияси

Халқ таълими вазирлиги 15 йиллик узлуксиз иш стажига эга бўлган олий малака тоифали ўқитувчиларнинг тоифасини сақлаб қолиши бўйича маълумот берди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 август куни қабул қилинган “Халқ таълими вазири жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 425-сонли қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сонли қарорига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Унга кўра, олий малака тоифага эга бўлганидан сўнг уни 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига (шу жумладан, декрет таътили даври ҳам) эга бўлган педагоглар 3 марта мажбурий аттестацияда тасдиқлаганларидан сўнг умрбод олий тоифали бўлишлари мумкин.

Бу эса авваллари 1-тоифали бўлиб, сўнгги аттестацияда олий тоифани олган баъзи устозларнинг кейинчалик ўз малакасини ошириб бормаслигига сабаб бўлаётган эди”, – дейилади вазирлик ахборотида.

Вазирликнинг тушунтиришича, 2022 йилда олий таълим муассасасини битирган педагог навбатдан ташқари аттестация имкониятларидан фойдаланиб, 2024 йилда олий тоифали бўлади ва шундан бошлаб 15 йил ичида 3 маротаба (2029, 2034 ва 2039 йилларда) тасдиқлайди.

Таълим инспекцияси матбуот котиби каналига уланиш
@sh_xujaqulov