Get Mystery Box with random crypto!

Ана ишончлар ёки онлайн ишқ (баъзи бир мухаббатни ўйин қилган | SevgiM YuragiMda❤️(rasmiy✔️)

Ана ишончлар ёки онлайн ишқ

(баъзи бир мухаббатни ўйин қилган беҳаё қизларимиз, ори йўқ йигитларимизга бағшладик)

Билмам қай замоннинг аввали келган,
Ё, яшар дунёнинг охирими бу.
Ишқдан пайдо бўлиб, телеграм деган,
Авж олган тармоқнинг холатими бу.

Ҳазил ҳузил бошлаб, тармоқлар аро,
Кейин ўрганишлар келар юзага.
Суратлар учади қошлари қаро,
Реклама қилишиб юза юзага.

Юрак тезлаб кетар, нафас олмоққа,
Ҳаво етишмасдан унга бу кунда.
Баҳона топилар севишмоқликка,
Изҳорлар бошланиб қолса бир зумда.

Бошланади рашкдан қизғонишлар ҳам,
Қолмайди дастидан бормаган канал.
Худди тўйхонадан топгандай ҳар дам,
Базму чатлар берар севгига ҳалал.

Баъзан қизлар қўймас чопти чоптини,
Ҳар томон бошини қўяди тиқиб.
Наилож масофа ёпти, ёптини,
Тўхтата олмайди йигит тутақиб.

Бу қандай иснодки, ибо ҳаё йўқ,
Қўрқмайди йигитнинг асл феълидан.
Оппоқ сутдай ўзин оқлаб кўнгли тўқ,
Кечмайди ўрганган сохта кўнглидан.

Билсак йигитларнинг аҳволи ҳам шу,
Бўйлайди личканинг тўрт деворидан.
Секин гул ташлайди бепулдаку, у
Бир гулни эскитмай кечиб оридан.

Бу қандай кўргулик, қандай орсизлик,
Балки улар мосдир севган қизига.
Қуёндайин сакраб ини тор излик,
Бевафо бўлгандир йигит сўзига.

Ана дув-дув гапу, мана дув-дув гап,
Ана ишончлару, мана суянчлар
Қизил кинопкали телфонда тап, тап,
Босиб қўйса йўқде барча овунчлар.

Бундан баттарини кўрмайди хаёт,
Гўзал мухаббатни тутса уволи.
Ниқобин таққанда сўзлайди баёт,
Инсон деган зотнинг шу экан ҳоли.

Оқариб қолмайди чўмилса қарға,
Йиғлаган зоғчанинг аҳволи қийин.
Ҳақиқий ишқ кимни, қилса бадарға,
Кун келиб юраксиз қолмоғинг тайин.

(Агар ижодимиз кимгадир ёқмаса фикрингизни бемалол айтинг. Мардларни майдонда синаймиз .)

Шалола Жалолова



Kimga yuborishni bilasiz

Kanalga kiring

https://t.me/sevgim_yuragimda_kartinkalar