Get Mystery Box with random crypto!

МУХАББАТ ЁШ ТАНЛАМАЙДИ, КЎНГИЛ ТАНЛАР Хар бир ошиқ боққа кирс | SevgiM YuragiMda❤️(rasmiy✔️)

МУХАББАТ ЁШ ТАНЛАМАЙДИ, КЎНГИЛ ТАНЛАР

Хар бир ошиқ боққа кирса бир гул танлар,
Нолалари қалбига мос булбул танлар,
Одамларга парво қилманг, одамларга,
Мухаббат ёш танламайди, кўнгил танлар.

Ёшим ўтгач севдим деса хайрон бўлманг,
Сочингдаги оқни сана дея кулманг,
Зинхор ўтган йилларни сиз хисоб қилманг,
Мухаббат ёш танламайди, кўнгил танлар.

Севги сиздан сўраб эшик қоқмайди хеч,
Кўзлардаги ажинларга боқмайди хеч,
Билсангиз у тош юракка сиғмайди хеч,
Мухаббат ёш танламайди, кўнгил танлар.

Севмаганлар ширин баҳтни қайдан билсин,
Дили йўқлар бу неъматни қайдан билсин,
Бағри музлар мухаббатни қайдан билсин,
Мухаббат ёш танламайди, кўнгил танлар.

Қурқмай боқинг мухаббатнинг кўзларига,
Юзингизни махкам босинг юзларига,
Шубха қилманг Ошиқ Аҳад сўзларига,
Мухаббат ёш танламайди, кўнгил танлар.

Kimga yuborishni bilasiz

Kanalga kiring

https://t.me/sevgim_yuragimda_kartinkalar