Get Mystery Box with random crypto!

КУЛИБ ЮРИНГ... Кулиб юринг сизга бахтлар ярашади, Табассумл | SevgiM YuragiMda❤️(rasmiy✔️)

КУЛИБ ЮРИНГ...

Кулиб юринг сизга бахтлар ярашади,
Табассумлар доим қувонч улашади,
Сиз кулсангиз бутун олам ёришади,
Маҳзун бўлманг қадрдоним кулиб туринг.
Умр қисқа сиз доимо кулиб юринг.

Бу ҳаётнинг синовлари тугаганми?
Аввалгилар қийинчилик кўрмаганми?
Наҳот бахтдан сизга зарра етмаганми?
Шукур қилиб азизларим кулиб туринг.
Умр қисқа сиз доимо кулиб юринг.

Асло сизни кўзларингиз намланмасин,
Дилингизда дард-у хасрат жамланмасин,
Жаннат бор денг ! Юрак ғам не ҳеч билмасин!
Ҳамд-у сано айтиб мудом кулиб туринг.
Умр қисқа сиз доимо кулиб юринг.

Дўст-у душман ҳайрон қолсин сиз кулсангиз.
Кулфатда ҳам бир маромда туролсангиз.
Айтинг фойда бўлармиди йиғласангиз?
Сир бой берманг! Ғанимларга кулиб туринг.
Умр қисқа сиз доимо кулиб юринг.

Йиғласангиз йиғланг майли жойнамозда.
Малҳам сўранг дардга даво ҳар намозда.
Бу бандалар меҳрибондир фақат сўзда.
Раҳмон бор деб қадирлигим кулиб туринг.
Умр қисқа сиз доимо кулиб юринг.

Кулиб юринг сизга кулиш ярашади,
Нолигувчи айтинг кимга ёқишади?
Кулсангиз ҳам бу синовлар ўтишади.
Озорларга виқор билан кулиб туринг.
Қадрдоним сиз доимо кулиб юринг.

Маҳзун бўлманг азизларим кулиб юринг.

Муҳаммадрасул



Kimga yuborishni bilasiz

Kanalga kiring
https://t.me/sevgim_yuragimda_kartinkalar