2023-04-08 11:14:13
— Агар Қорун маблағимиз пластик карточкамизда туришини билганида, кўтариб юрган хазина калитларидан воз кечар эди.
— Агар Форс императори Кисро, тахтидаги роҳатдан кўра бизнинг уйимиз залларидаги юмшоқ диванларимиз роҳатбаҳшроқ эканини билганида борми....?!
— Хизматчилар туяқуш патлари билан елпишаётган Рим императори уйларимиздаги совутгичлар (вентилятор ва кондиционерлар)ни кўрганида борми....?!
— Ҳеракл жазирама иссиқда сопол графинда совуқ сув ичганида, атрофидагилар унга ҳавас қилишган эди. Агар Ҳеракл уйимиздаги музлатгичлардаги сувни ичганида борми...?!
— Халифа Мансурнинг хизматкорлари иссиқ сув билан совуқ сувни аралаштириб, илиқ сувда чўмилтиришганида, у ўзини бахтиёр ҳис қилган эди. Агар у бизнинг ҳаммомларимиздаги ванналарда чўмилганида борми...?!
— Қадимда ҳаж сафари туя устидаги бир неча ойлик юришларга чўзилар эди. У пайтда бизнинг пайтимиздагидек самолётларда борилмас эди...
ХУЛОСА: Ҳозир биз шундай ҳаётда яшамоқдамизки, бизнинг турмушимиздаги қулайликларга қадимда шоҳлар ҳам қодир бўлишолмаган. Шундай бўлса ҳам баъзида норози бўлиб, қисматимиздан нолиймиз...
Демак кўзимиз тўлгани сайин қалбимиз торайиб борар экан.
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
Albatta Yaqinlaringizga xam yuboring !
Ulashuvchi ham amal qilganlik savobini oladi, InShaAlloh!
Ramazon Rasmiy kanaliga Obuna bo'ling https://t.me/+Bn8w9oOR5o40MmQ6
https://t.me/+Bn8w9oOR5o40MmQ6
18.0K views08:14