2023-04-12 11:22:01
Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз ﷺ ни ҳеч бир бандасини мақтамаган даражада мақтади.
«АҚЛ» ларини мақтади:
«Сизнинг биродарингиз адашгани ҳам, йўлдан озгани ҳам йўқ»
(Нажм сураси, 1 #оят)
«КЎЗЛАР» ни мақтади: «Нигоҳ бурилмади ҳам, ҳаддидан ошмади ҳам»
( Нажм сураси, 17 #оят).
«ҚАЛБ» ларини мақтади:
«Қалб (кўз) кўрганини ёлғонга чиқармади»
(Нажм сураси, 11 #оят).
«КЎКС» ларини мақтади:
«Сенинг кўксингни кенг қилиб қўймадикми?»
(Шарҳ сураси, 1 #оят).
«ЗИКР» ларини мақтади:
«Ва сенинг зикрингни юқори кўтардик»
(Шарҳ сураси, 4 #оят).
«ПОКЛИК» ларини мақтади
«Ва сенинг юкингни енгиллатмадикми?»
(Шарҳ сураси, 2 #оят)
«РОСТГЎЙ» эканликларини мақтади:
«У ҳаводан нутқ қилмас»
(Нажм сураси, 3 #оят).
«МУАЛЛИМ» ларини мақтади:
«Унга шиддатли қувват эгаси ўргатди».
(Нажм сураси, 5 #оят)
«ҲАЛИМ» эканликларини мақтади:
«Мўминларга марҳаматли, меҳрибон бўлган Пайғамбар келди»
(Тавба сураси,128 #оят).
Ва «БУ ФАЗИЛАТЛАРНИНГ БАРЧАСИНИ» шу сўзлари билан тасдиқлади:
«Ва албатта, Сен улкан хулқдасан»
(Нун сураси, 5# оят).
Соллаллоҳу алайҳи васаллам!!!
Albatta Yaqinlaringizga xam yuboring !
Ulashuvchi ham amal qilganlik savobini oladi, InShaAlloh!
Ramazon Rasmiy kanaliga Obuna bo'ling
https://t.me/+Bn8w9oOR5o40MmQ6
https://t.me/+Bn8w9oOR5o40MmQ6
11.6K views08:22