Get Mystery Box with random crypto!

МАРД БЎЛАДИ АЁЛЛАР Гул баргида гоҳ шабнам, Гард бўлади аёлла | 💛Sherlar💛 ®asmiy kanal💗

МАРД БЎЛАДИ АЁЛЛАР

Гул баргида гоҳ шабнам,
Гард бўлади аёллар,
Гоҳо эркаклардан ҳам,
Мард бўлади аёллар.

Тилло эмас тош топар,
Лек тонмайди сабрдан,
Умид унар , гул унар,
Кўксидаги қабрдан.

Сув келса симиради,
Емиради тошларни,
Ютиб яшайверади,
Аччиқ,аччиқ ёшларни.

Нолимайди,асрайди,
Қалбидаги орини,
Ўлса ҳамки бир умр,
Кутиб яшар ёрини.

Фарзанди учун доим,
Меҳрин тўшайверади,
Эр яшолмас аёлсиз,
Аёл яшайверади.

Гул баргида гоҳ шабнам,
Гард бўлади аёллар,
Баъзи бир эркаклардан,
Мард бўлади аёллар.

ХУРШИД КАРИМ.