Get Mystery Box with random crypto!

Сенатор Р.Сиддиқов: Айдар-Арнасой кўллар тизимида 15–20 см гач | O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati

Сенатор Р.Сиддиқов: Айдар-Арнасой кўллар тизимида 15–20 см гача туз қатлами ҳосил бўлган

Сенат йигирма иккинчи ялпи мажлисида Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси ўринбосари Р.Сиддиқов Айдар-Арнасой кўллар тизимида юзага келаётган муаммолар тўғрисида бўйича тўхталиб ўтди.

“Айдар-Арнасой кўллар тизимидан фойдаланишда қатор муаммоли масалалар сақланиб қолмоқда. Хусусан, кўллар тизимининг сув ҳажми 1994–2000 йилларда 44 млрд м3 бўлиб, ҳудуднинг умумий майдони 350 минг гектарга, узунлиги 250 километрга етган бўлса, “Чордара” сув омборидан 2013-2021 йилларда кўллар тизимига сув ташланмаганлиги боис сув ҳажми қарийб 34 млрд м3га тушиб қолган.
Кўллар тизимидаги сувнинг сатҳи 2 метрга пасайиб, минераллашганлик даражаси сўнгги 10 йилда 5,1 г/л дан 8,6 г/л гача ошган. Сув сатҳининг пасайиши ва шўрланиши натижасида қирғоқ бўйлари 15-50 метрга чекиниб, 15–20 см гача туз қатлами ҳосил бўлган”.

Senat.uz | Facebook | Instagram | Youtube | Virtual murojaat