Get Mystery Box with random crypto!

Б.Алихонов: Тозаланмаган оқовалар очиқ сув ҳавзаларига тўғрида | O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati

Б.Алихонов: Тозаланмаган оқовалар очиқ сув ҳавзаларига тўғридан-тўғри қўшилиб, турли бадбўй ҳидлар ва касалликларни келтириб чиқармоқда.

Сенатнинг 22-ялпи мажлисида Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси Борий Алихонов Тошкент шаҳар сув оқоваларини қайта ишловчи объектлар техник ҳолати, оқова сувларини қайта ишлаш ҳажми юзасидан қуйидагиларни билдирди.

Маълумки, Тошкент шаҳар сув оқоваларини қабул қилувчи 3 та иншоат бор, яъни Салар, Бўз сув ва Бектемир. Улар техник лойиҳалари бўйича 75-80 фоизга тозалаш имконига эга бўлиши керак. Лекин ҳозирги кунда ўртача ҳисобда Салар 51 фоиз, Бўз сув қарийб 50 фоиз, афсуски Бектемир иншоатида қайта ишлаш кўлами 30-35 фоиздан ошмайди. Бу дегани тозаланмаган оқовалар очиқ сув ҳавзаларига тўғридан-тўғри қўшилиб, турли бадбўй ҳидлар ва касалликларни келтириб чиқармоқда.

Senat.uz | Facebook | Instagram | Youtube | Virtual murojaat