Get Mystery Box with random crypto!

БУГУН МАРКАЗИЙ БАНК 31 ЁШГА ТЎЛДИ! 1991 йилда қатор банклар ш | The Delusional

БУГУН МАРКАЗИЙ БАНК 31 ЁШГА ТЎЛДИ!

1991 йилда қатор банклар шакллана бошлади. Улар Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланишининг ўзгарувчан шароитларида фаолият юритиб, замо­навий иш услубларини ўзлаштирган ҳолда тобора янги қирраларга эга бўла борди.

Бундан ташқари, 1991 йил Ўзбекистон ССР Давлат банки Ўзбекистон Республикаси Давлат банки деб номланди ва 1992 йил 2 июлда Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ташкил этилди.

Ҳозирги кунда Марказий банк тасарруфида 14 та ҳудудий бош бошқармалари ва 10 та ташкилотларида минглаб ходимлар фаолият олиб бормоқда.

Ўзбекистон банклари миллий иқтисодиётга таъсир эта олувчи қудратли тизимга айлангунга қадар узоқ эволюцион ривожланиш йўлини босиб ўтди. Бу йўлда қатор қийинчиликларни енгиб ўтди. Бунда Марказий банкнинг ҳиссаси катта деб ўйлаймиз!

Ушбу кун билан Марказий банкнинг заҳматкаш жамоасини чин қалбдан табриклаймиз!

Telegram Live Кредитлар Омонатлар