Get Mystery Box with random crypto!

​Кредитни бошқа шахс номига ўтказса бўладими? Бир уй олмокч | The Delusional

Кредитни бошқа шахс номига ўтказса бўладими?

Бир уй олмокчи эдим лекин уйни 13 йиллик кредити бор экан шунга агар уйни олсам уйни Ҳам банк тўловларини ҳам уй эгаси номимга ўтказиб берадими?

Фуқаролик кодексининг 322-моддасига биноан қарздорнинг ўз қарзини бошқа шахсга ўтказишига фақат кредиторнинг розилиги билан йўл қўйилади.

Янги қарздор кредитор билан дастлабки қарздор ўртасидаги муносабатларга асосланган барча эътирозларни кредитор талабига қарши қўйишга ҳақли.

Агар кафил ёки гаровга қўювчи янги қарздор учун жавоб беришга рози бўлмасалар, қарз бошқа шахсга ўтказилиши билан кафиллик ёки учинчи шахс томонидан белгиланган гаров бекор бўлади.

Содда қилиб айтганда, банк рози бўлсагина юқоридаги ҳаракатларни амалга ошириш мумкин бўлади.

Telegram Live Кредитлар Омонатлар