Get Mystery Box with random crypto!

Асака банк ҳузурида фармацевтика лойиҳалари маркази очилиб, та | The Delusional

Асака банк ҳузурида фармацевтика лойиҳалари маркази очилиб, тадбиркорларга ёрдам кўрсатилади!

Президент Шавкат Мирзиёев сув хўжалигида ва фармацевтика саноатида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳамда келгуси вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Давлатимиз раҳбари тадбиркорларга кредит юкини енгиллаштириш учун Асака банк лойиҳаларнинг 25 фоизгача қисмига ўз улуши билан кириб, инвестор сифатида иштирок этиши белгиланди.

Маҳаллийлаштиришга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш ва айланма маблағ билан таъминлашга 300 миллион доллар узоқ муддатли кредит ресурслари жалб қилинади. Банк ҳузурида фармацевтика лойиҳалари маркази очилиб, тадбиркорларга ёрдам кўрсатади.

Кам қувватда ишлаётган корхоналарни қўллаб-қувватлаш ҳисобига, 400 турдаги янги маҳсулотларни ўзлаштириш ва 670 миллион долларлик импорт ўрнини қоплаш мумкинлиги айтилди. Бунинг учун корхоналарга 18 ойгача муддатда 1 миллион долларгача “револьвер” кредит, экспортчиларга тушум суғуртасини гаровга олган ҳолда 2 миллион долларгача кредит берилади.

Онкология ва онкогематология учун зарур бўлган дори воситалари ва моддаларни хориж технологияси асосида юртимизда ишлаб чиқариш имконияти кўрсатиб ўтилди. Соҳадаги кўплаб корхоналарни GMP сертификати талабларига мослаштириш вазифаси қўйилди.

Тошкент фармацевтика кластеридаги лойиҳаларни жадаллаштириш бўйича топшириқлар берилди.

Telegram|Live|Кредитлар|Омонатлар