Get Mystery Box with random crypto!

Samariddin Sayyidzod

Telegram kanalining logotibi sayyidzod — Samariddin Sayyidzod S
Telegram kanalining logotibi sayyidzod — Samariddin Sayyidzod
Kanal manzili: @sayyidzod
Toifalar: Adabiyot
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 172
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси, Самариддин Саййидзоднинг телеграмдаги расмий каналига хуш келибсиз! Фақат қалби борлар биз томон келсин!!!

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-06-11 18:07:02
#UsmonAzimXalqShoiri

***

Бизни бахт яратган.

Қишлоқдаги онамизга
ўхшаш бахт.

Аммо уни
ташлаб кетдик.

Баъзан соғиниб
кўргани борамиз.
Яйраймиз уйида.
Аммо
Меҳмонлигимизни
сезиб турамиз.

Бахтдан наридаги ҳаёт
барибир бизники.

Кетиш керак…

Бахт бизни қучоқлаб
хайрлашар,
Лабида табассум,
кўзларида ёш.

Баъзан бахт
соғиниб кўргани келади.

Ўшанда байрам.
Болаларга ўхшаб қоламиз.

Бирдан кетишга ҳозирланар.
”Қол”, деймиз.
Аммо сўзларимиздан
самимият қочганини,
аллақачон сезган.
аниқ билади
бебахтликка кўникканмизни.

Маҳкам қучоқлаб
хайрлашар.
Ўпиб,
ҳидлаб хайрлашади.

”Бир онгина
бахтни кўрсак эди,
ўйлаймиз
юрак орзиққанда,
Бир дамгина дийдорига тўйсак”.

Бир куни бахтни
кўмгани борамиз.
Йиғлаймиз.

Англаймиз:
биз ўлдирганмиз
бу бахтни;
бизни соғиниб
ўлган бу бахт.

Энди
бизни йўқлаб,
ҳеч ким келмайди.
Энди биз
ҳеч кимни
йўқлаб бормаймиз.

Энди бемалол
яшаш мумкин.
Энди бемалол
ўлсак ҳам бўлаверади…

Усмон Азим
@Sayyidzod
382 viewsСамариддин Саййидзод, 15:07
Ochish/sharhlash
2022-06-10 14:58:39


Сиз кетдингиз,
Ярим кўнглим
сизла кетди...

Operator @Asliddin_rocky
@Sayyidzod
666 viewsСамариддин Саййидзод, 11:58
Ochish/sharhlash
2022-06-08 23:40:29
Совуб қолган
бир чой каби
ичдим
умрни...

Саййидзод

Operator @Asliddin_rosky
@Sayyidzod
503 viewsСамариддин Саййидзод, 20:40
Ochish/sharhlash
2022-06-05 05:02:28
* *

Сендан кетаяпман...
Ҳуш қол, эй қишлоқ...
Қучоғингга бардам қайтоламанми.
Кун келиб ҳокисор, ўзингдай тикроқ,
Элга керак Сўзни айтоламанми.

Мен кетсам...
Умримни банди этмасми,
Онамнинг соғинчин кўтарган жисмим.
Қўшни қиз ёдидай ўчиб кетмасми,
Тераклар кўксига ёзилган исмим.

Ойдин оқшом сойга элтувчи сўқмоқ,
Тўзмасми оёғим узилга они.
Бир нафас бандидан узилгач япроқ,
Муаллақ қолмасми Отам кетмони.

Ёз елка тутарми, ошмоққа девор,
Қирмизи олмалар тўп- тўп тушган пайт.
Синглимдек сўроқлаб келганда баҳор,
Кимга довуччалар териб бергум айт?!

Айт қандай шеър ёзгум, айт шоир бўлгум,
Тоғларинг теграмда қаддин эгмаса.
Онамдай беозор, отамдай бемор,
Элга асочалик нафим тегмаса.

Шеър бу- ўнг бўлиб ўнг, туш бўлиб тушмас,
Мен жон қадар севдим бу телба Дардни.
Ўзга боғ баҳори бағрига қўшмас,
Илдизларин ташлаб кетган, Дарахтни.

Сендан кетаяпман...

Самариддин Саййидзод
@Sayyidzod
826 viewsСамариддин Саййидзод, 02:02
Ochish/sharhlash
2022-06-02 11:01:16
* * ***

Ҳув олис қишлоқда,
Йўл қараб овлоқда,
Менга кўз тикмоқда
Онам бор.

Эҳ асо кетмони,
Кўксида осмони,
Минг қуроқ чопоним-
Отам бор.

Ёз яланг оёқда,
Ўт кечиб тупроқда,
Қирда қўй боқмоқда
Акам бор.

Сир айтиб райҳонга,
Турт кунлик меҳмонда,
Кўзлари жайрондай
Синглим бор.

Байт битиб теракка,
Униққан кўйлакда.
Ҳислар кўз юммакда...
Севгим бор.

Хаёлга қўл бўлган,
Умри бир пул бўлган,
Бағри тош шаҳарда
Мен борман.

Гул синглим райҳонни,
Минг қуроқ чопонни,
Лойсувоқ айвонни
СОҒИНДИМ...

Йўқ, равон йўлнимас,
Ҳамёнмас, пулнимас,
Уфф, атиргулнимас...

Қирда қўй боқмоқни,
Ҳокисор тупроқни,
Ҳувв олис қишлоқни
СОҒИНДИМ...

Самариддин Саййидзод
2007

@Sayyidzod
590 viewsСамариддин Саййидзод, edited  08:01
Ochish/sharhlash
2022-05-31 07:26:24
* *
Жуда хурсанд эдим,
У кун шод эдим,
Йилдирим елкамда иккита қанот.
Олдинда бир ёруғ манзил бор эди,
Мен ёзган шеърларга ўхшарди ҳаёт...
Мен кўрган кунлардан яхшироқ эди.

Еттинчи осмонда учардим гўё,
Олам гўзал эди, олам оқ эди.
Биринчи шеъримни ўқирди дунё,
Босганим тупроқдан баландроқ эди.

Ҳамма шеър ўқирди, мен шоир эдим,
Бу чин ҳис бўлганда минг йил ўлмасдим.
Унда илк шеърларим чиққан газетга,
Писта ўрашлари ҳақда билмасдим.

Самариддин Саййидзод

@Sayyidzod
kanalga ulanish
249 viewsСамариддин Саййидзод, 04:26
Ochish/sharhlash
2022-05-30 21:43:38 Алҳамдулиллаҳ биз томонга яхши муждалар келмоқда...

@Sayyidzod
226 viewsСамариддин Саййидзод, edited  18:43
Ochish/sharhlash
2022-05-30 21:42:48
Ёш шоир вилоят ҳокимига очиқ хат йўллади

Вилоят ёзувчилар уюшмасига эмас, айнан Сизга мурожаат қилаётганим сабаби, бу масалани кечиктириб ё пайсалга солиб бўлмайди. 90 йилда адабиётга гуруллаб кириб келган ижодкорлар айнан кўмак бўлмагани сабаб йўқолиб кетишди. Ҳозирги катта оқимни ҳам йўқотиб қўйишни истамаймиз.

Батафсил: https://oyina.uz/kiril/posts/6828

Расмий саҳифаларимиз

Web-site | Telegram | Facebook | YouTube
796 viewsСамариддин Саййидзод, 18:42
Ochish/sharhlash
2022-05-28 19:27:04 Ва бу улуғ иш ҳеч бир раҳбар ё сармоядорга обрў келтирса келтирадики, зиён келтирмайди.
Муроджон ака, даврлар, замону одамлар ўтиб кетаверади, лекин яхшилик, эзгулик йўқолмайди. Эзгу ишга қайишганларни ҳам тарих унутмайди. Вилоят ёзувчилар уюшмсига эмас, айнан Сизга мурожаат қилётганим сабаби, бу масалани кечиктириб ё пайсалга солиб бўлмайди. 90-йилда адабиётга гуриллаб кириб келган ижодкорлар айнан кўмак бўлмагани сабаб йўқолиб кетишди. Ҳозирги катта оқимни ҳам йўқотиб қўйишни истамаймиз. Агар уларни саралаб, алохида-алохида халққа кўрсатмасак, умумий оқимга қўшилиб, кўздан панада бўшлиққа сингиб кетишади. Аниқ ишонаман, вилоят раҳбари сифатида Сиз бош суқсангиз, муаммо кўз очиб юмгунча ечимини топади. Боя айтганимдек, юқорида тилга олинган ёш ижодкорларнинг китоблари тайёр. Нашрга бериш, Сизни уялтирмайдиган ҳолда босмадан чиқаришни ўз зиммамга оламан. Фақат сиз хайрихоҳлик қилиб, моддий томонлама кўмаклашсангиз бас. Ҳеч иккиланмай айтаман, бу китоблар билан беъмалол кўкрак кериб мақтанишимиз, вилоятимизнинг юзи, деб исталган катта даврада кўз-кўз қилишимиз мумкин бўлади! Муроджон ака, Қашқадарёни, ватанини, қадим, беҳад улуғ миллатини ва у яратган адабиётни жонидан ортиқ севадиган бир йигитнинг сўровини беэътибор қолдирмайсиз деган умиддаман. Ёрдамингизни аяманг. Ишончингизни оқлаймиз!
Чексиз ҳурмат билан Жонтемир Тоштемиров.

2022-йил. 28-май. Тошкент

@Jontemir
@Sayyidzod
223 viewsСамариддин Саййидзод, 16:27
Ochish/sharhlash
2022-05-28 19:27:04 ОЧИҚ ХАТ

Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимовга

Ассалому алайкум, Муроджон ака (азбаройи яқин олганимдан "ака" деб мурожаат қилаётганимдан ранжимайсиз деган умиддаман). Сиз билан шахсан таниш эмасман, шунга қарамай зиммангиздаги маъсулият залвори ва вилоятимиз равнақи йўлида тинмай ҳаракат қилаётганингизни биламан. Қашқадарё — туб-тубигача очилиб улгурмаган қўриқ. Одамлари самимий, дўлвор, меҳнаткаш. Тупроғи баракали. Сиз ўз салоҳиятингиз билан бу ҳудудда катта ишлар қилишингизга ишонаман. Ҳозир Сизга айтмоқчи бўлганим бутунлай ижодий масала. Яхши биласиз, бирор миллатни санъат аҳли — ижодкорларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Айнан улар (адиблар, рассомлар, мусиқачилар...) сабаб маънавий дунёмиз бойиб, туйғуларимиз тарбияланиб, тасаввур, тафаккуримиз ўсади. Дейлик Қашқадарёни улуғ шоиримиз Абдулла Орифсиз тасаввур қилиб бўладими? У кишининг нафақат Қашқадарё, бутун мамлакатимизга ёйган маърифатининг баҳоси йўқ. Шу қаторда катта ёзувчиларимиз Неъмат Арслон, Назар Эшонқул, Темирпўлат Тиллаев, Баҳодир Абдураззоқ, Мурод Човушларнинг ҳам ўз ўрни бор. Улар адабиётимиз хазинасини бир-бирига ўхшамас, янгича ва гўзал асарлари билан бойитиб келмоқдалар. Энди бу карвонга муносиб етишиб чиқаётган ёшлар ҳам борки, ҳали ҳеч замонда бир ҳудуддан бунчалик кўп истеъдод чиққан эмас! Келинг, уларни сизга таништирай.
Самариддин Саййидзод, Бекзод Ўктам, Азизбек Норов, Жавлон Жовлиев, Жалолиддин Сайид, Бобур Элмурод, Баҳодир Баҳром, Байрам Али, Мансур Жумаев, Мадина Норчаева (Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳиби), Нажмиддин Эрматов, Хуршид Абдурашид, Суҳроб Зиё, Шаҳриёр Шавкат, Хўжаёр, Нуриддин Расулов, Шоҳжахон Шодмон,... Бу ҳали мен яқиндан таниган, ижоди катта давраларда эътироф этилган, ёшлар орасида ўзига хос овози билан ажралиб турадиган истеъдодлар. Қашқадарё фарзандлари! Ниятим юқорида санаганим ёш ижодкорларнинг ўн босма тобоқдан кам бўлмаган ҳажмда алохида-алохида китобларини каттароқ нусхада нашр этиш ва вилотимиз бўйлаб кенг тарғиб қилишда молиявий кўмак берсангиз. Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.06.2020 йилдаги PF-6017сон буйруғининг 15-банди ижросини ҳам таъминлаган бўлар эдингиз https://lex.uz/uz/docs/-4880189. Деярли ҳаммаларининг китоблари тайёр. Тошкентдаги энг яхши, савияси баланд нашриёт "Akademnashr"га топширилган. Ҳомийлик кўрсатсангиз бас, китоблар дунё юзини кўради. Ажаб эмас, ҳомийлигингиз остида бир неча Абдулла Орифлар етишиб чиқса! Бу шарафли ёрдамингиз қўшни вилоятлар раҳбарларига ҳам ўрнак бўларди. Эшитишимга қараганда адабиёт, сўз қудратини яхши англайдиган, маънавияти баланд раҳбарсиз. Шундай экан Тангри ер юзига ҳар доим ҳам ўз пок нафаси жойланган истеъдодларни беравермаслигини, бердими, уларни кўз қорачиғидек асраш кераклигини ва айнан улар миллат виждони вазифасини ўтаб беришларини жуда яхши биласиз. Бир истеъдод ватанни бутун бошли футбол жамоасидан кўра кўпроқ дунёга танита олишини буюк адиб Чингиз Айтматов мисолида кўришимиз мумкин. Қирғизистон деганда биринчи бўлиб Чингиз Айтматов кўз олдимизга келади. Бу бежиз эмас. Шундай буюк адибни қўллаб-қувватлаганлар ҳам буюкликда у кишидан кам бўлишмаган. Негаки улар келажакни кўра билганлар! Бизнинг ёш шоир-ёзувчиларимизнинг ижодий қуввати ҳам ҳавас қиларли даражада. Иймоним комил, уларга вақтида эътибор қаратилса, маиший муаммоларга ўралашиб қолишларининг олди олинса, ҳеч шубҳасиз жаҳонга чиқиб кетишади! Битта мисол, яқинда босмадан чиқиб, шов-шов бўлган, кўплаб давлат мукофотларини олган, халқ меҳрини қозонган "Қўрқма" романи муаллифи Жавлон Жовлиев ҳам Қашқадарёлик! Ҳозир "Қўрқма" деса, бутун Ўзбекистон билади. Ҳатто қўшни давлатлар, хусусан Афғонистон давлат мукофотини ҳам қўлга киритди бу асар. Ёш деяпману ўттизга етиб қолди кўплари. Иш, уй, оила ташвишлари елкасига тушган, ижод билан етарлича шуғуллана олишмаяпти. Ижодкор ўз имкониятидан энг юқори даражада фойдалана олиши учун истаймизми-йўқми, моддий томондан муаммоси бўлмаслиги керак. Дунёдаги исталган буюк ижодкор ҳаётини ўрганиб чиққан одам, улар ортида Сиз каби оқил, санъатсевар ҳомий турганини кўради.
193 viewsСамариддин Саййидзод, edited  16:27
Ochish/sharhlash