Get Mystery Box with random crypto!

Sayyid Rahmatulloh Termiziy🌙

Telegram kanalining logotibi sayyid_rahmatulloh_termiziy — Sayyid Rahmatulloh Termiziy🌙 S
Telegram kanalining logotibi sayyid_rahmatulloh_termiziy — Sayyid Rahmatulloh Termiziy🌙
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.93K
Kanalning ta’rifi

Тошкент шаҳар бош имом хатиби Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
Канал маҳсус муҳлислар томонидан очилган!
Интаграм: https://instagram.com/sayyid.rahmatulloh.termiziy?utm_medium=copy_link
🌐Расмий сайт: mehrob.uz
👨‍💻Мурожат учун: @AxadxonAxmedov

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-07-28 17:06:01
Качон ИЛМ укиймиз..?
--------------------
@IslomQanoti
1.9K views14:06
Ochish/sharhlash
2022-07-27 08:19:14
РИЁ ҲАҚИДА

Агар ҳоли риёдин хор эрмас,
Ҳақиқат ул кишини ҳоли эрмас.

Деди пайғамбари олам ҳодий:
Эрур дўзахда бор шиддатли водий.

Ўшал водийни “ҳуббул хазин” оти,
Риёлик қорилар жойи у водий.

Худовандо, йироқ этгил риёдин
Айирма сидқу ихлос ва зиёдин.

Сўфи Оллоёр.
@rahmatullohdomla
2.1K viewsedited  05:19
Ochish/sharhlash
2022-07-27 08:18:52
Тил билан зикр қилиш ҳамдала (Алҳамдулиллааҳи!), тасбеҳ (Субҳааналлоҳи!) ва такбир (Аллоҳу акбар!) калималари билан бўлади.

Дил билан зикр қилиш Аллоҳнинг зоти ва сифатларига далолат қиладиган ва у яратган нарсалардаги сир-асрорлар ҳақида тафаккур юритиш билан бўлади.

Аъзолар билан зикр қилиш - аъзоларни тоат-ибодатлар билан банд қилиш ва уларни Аллоҳ қайтарган ишлардан тийиш билан бўлади.

Каналга аъзо бўинг:
@rahmatullohdomla
1.9K views05:18
Ochish/sharhlash
2022-07-27 08:18:33 #Руҳий_тарбия_дарси

РУҲИНГИЗНИ ТАРБИЯЛАНГ
Бу видео сиз учун
-----------------------
Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

Давомийлиги: 35:13 дақиқа.
#тўлиқ - 22.07.2022
t.me/rahmatullohdomla
1.7K views05:18
Ochish/sharhlash
2022-07-27 08:18:10
#Руҳий_тарбия_дарси

РУҲИНГИЗНИ ТАРБИЯЛАНГ
Бу видео сиз учун
--------------------
Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

Д
авомийлиги: 35:13 дақиқа.
#тўлиқ - 22.07.2022
YOUTUBE




t.me/rahmatullohdomla
1.8K views05:18
Ochish/sharhlash
2022-07-26 06:50:00 Sayyid Rahmatulloh Termiziy pinned «

03:50
Ochish/sharhlash
2022-07-26 06:48:58

1.9K views03:48
Ochish/sharhlash
2022-07-24 09:07:23
СЕНИ УХЛАТМАЁТГАН ГУНОҲЛАРИНГДИР

Германия меҳмонхоналаридан бирининг кароватига бундай ёзиб қўйилган экан: "Агар бу кеча ухлай олмасанг, билгинки, бунинг сабаби тўшагимизда эмас. Тўшагимиз жуда юмшоқ. Оромсизлигинг сабаби гуноҳларингдадир!”
Инсон кундузи тунда уни ухлатмайдиган гуноҳ қилса, қандай қилиб ором олиши мумкин?
Шавкати бошқаларни синдириш устига қурилмаган, бойлиги ўзгаларнинг фақирлиги устига бунёд бўлмаган, ҳаёти бошқаларнинг ўлими устида қад ростламаган кишилар уйқуга чўмиш учун йўл олишганида, гарданларида бирон кишининг ҳақи бўлмайин, тинч ва осуда ором олишади.
Ўзларининг шону шавкатларини бошқаларни синдириш ва фақир этиш устига бунёд этаётган кимсалар бу дунёда фақир ва заиф кишилардан минг чандон афзал кўрилади. Лекин ўша фақир ва заиф инсонлар Аллоҳ наздида бой, қувватли ва шавкатли бўлишлари сабабини бошқаларни эзиш, хорлаш ва синдириш устига қураётганлардан минг бора афзал бўлишади ва нажот топишади.

Шайх Нобулсийдан,
"Қиссалар ва ҳиссалар".

@rahmatullohdomla
2.3K viewsedited  06:07
Ochish/sharhlash
2022-07-24 09:06:37
#муҳим

Эр ва хотин бир-бирига либосдир. Ўзаро ораларидаги сирларини бошқаларга айтмайди.

Каналга уланиш
@rahmatullohdomla
2.2K views𝖆𝖝𝖆𝖉𝖝𝖔𝖓 𝖆𝖝𝖒𝖊𝖉𝖔𝖛, 06:06
Ochish/sharhlash
2022-07-24 09:06:31 САФАР ҚИЛИШНИНГ ФОЙДАЛАРИ

Сафарнинг фойдаси кўп. Ҳусайн Воиз Кошифий булардан ўн биттасини келтиради:
Биринчидан, таннинг сиҳатига фойдали, чунки сафарда ҳаво алмашади ва аъзолар чиниқади, зеро, ҳаракат бадан рутубатини кетказади, қон айланишини яхшилайди;

Иккинчидан, улуғ инсонлар, атоқли олимлар, азиз-авлиёларнинг қабрларини зиёрат қилишнинг савоби бор;

Учинчидан, сафар танбаллик, дангасаликни бартараф этади, чунки бир одам бир мақомда истиқомат қилса, сустлик ва касаллик кучаяди, баданнинг озуқалари (модда алмашинуви) ва суви юришмай қолади;

Тўртинчидан, ғам ва маҳзунликни (хафаликни) кетказади, негаки киши қанчалик ғамга ботмасин, сафарга чиқса, кўнгил чигили ёзилади, ташвишларини унутади;

Бешинчидан, сафарда нафс тарбияланади, қийинчилик ва машаққатлар одамни сабрли, чидамли, кенгфеъл бўлишга ўргатади;

Олтинчидан, сафарда умр осойишта ўтади, ҳаёт ва ўлим ҳақидаги фикрлар тиниқлашади;

Еттинчидан, сафарда илм ўрганиш имкониятлари кенгаяди, ўзга юртдаги устозлардан кўп нарса ўрганиш мумкин;

Саккизинчидан, турли тоифа одамлардан турли касб-ҳунарлар ва одоб-ахлоқ ўрганиш йўллари очилади;

Тўққизинчидан, улуғларнинг, аҳли донишнинг суҳбатига эришилади;

Ўнинчидан, ота-она, яқинлар ва дўстлардан ажралиб, улар соғинилади, одамлар қадри, ватан қадри ортади;

Ўн биринчидан, ғариб-мусофирлар қадрига етилади, кўнгилда раҳм-шафқат ортади.

"Сиз қандай яшамоқчисиз?" китобидан.
@rahmatulloh_domla
2.2K views𝖆𝖝𝖆𝖉𝖝𝖔𝖓 𝖆𝖝𝖒𝖊𝖉𝖔𝖛, 06:06
Ochish/sharhlash