Get Mystery Box with random crypto!

Рамазон Қишлоқ Рамазонни кутади ойлаб, Бу ой бутун олам ҳайра | SAVIYA.UZ

Рамазон

Қишлоқ Рамазонни кутади ойлаб,
Бу ой бутун олам ҳайратда қолар:
Улкан дуоларни кўнглига жойлаб
Рамазон айтади митти болалар.

Бўйлари баланд-паст – туришар қатор,
Юзлари бўжалоқ, юраклари оқ.
Жўр бўлиб энг эзгу қўшиқни айтар,
Кўзлари қоп-қора, тилаклари оқ.

Ёмон назарлардан асраб, яшириб
Умид олиб келар эшигингизга.
Ўзидай қоракўз, ўзидай ширин
Ўғиллар тилайди бешигингизга.

Сиз ҳам улашасиз топган-тутганни,
Мириқиб-мириқиб яйрайди улар.
Сезмай ҳам қоласиз дард кетганини
Кўнглингиз ювганда тиниқ кулгулар.

Асли, эҳсон қилар болалар сизга,
Аямай сочади бахт даракларин.
Бир ҳовуч туршагу қанд-қурсингизга
Алишиб кетади пок тилакларин.

Ориф Толиб

2011

@oriftolib