Get Mystery Box with random crypto!

#ҚИРОАТИ_МАҚТАЛГАН_САҲОБАЛАР Ривоят қилинишича, Ҳазрат Абу Ба | 🕌SattiboyHalfa🌙 "TASMIYA"

#ҚИРОАТИ_МАҚТАЛГАН_САҲОБАЛАР

Ривоят қилинишича, Ҳазрат Абу Бакр билан Умар розияллоҳу анҳумо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким Қуръонни нозил қилинганидек (асл ҳолида) ўқишни истаса, Ибн Умму Абднинг қироатига мувофиқ ўқисин!” деганларини эшитишган. Кейин Абдуллоҳ ибн Масъуднинг уйига бориб, унга хушхабарни етказишган.
Бу воқеа тафсилотини Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан эшитамиз: Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам, мен ҳамда Абу Бакр бирга кетаѐтганимизда Абдуллоҳ ибн Масъуднинг Қуръон
ўқиѐтгани эшитилди. Расулуллоҳ тиловатни тингладилар. Шундан кейин Абдуллоҳ руку, сажда қилди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (Абдуллоҳга):– Сўра, сенга берилади. Дуо қил, тилагинг бажо этилади, – дедилар.
Пайғамбар алайҳиссалом шундан сўнг кетдилар. Кейин:
– Қуръонни нозил қилинганидек ўқиш кимни хурсанд қилса, Ибн Умму Абд қироатига мувофиқ ўқисин! – дедилар.
Атроф зим-зиѐ бўлишига қарамай Расулуллоҳ айтган гапни Абдуллоҳга етказиб, кўнглини кўтариш учун йўлга чиқдим. Бориб эшигини тақиллатдим. Овозимни эшитиб:
– Нима учун шу маҳалда келдинг? – деб сўради.
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган башоратни етказиш учун.
– Абу Бакр сендан аввал келиб менга хабар берди.
– Агар шундай бўлса, яна ўзиб кетибди. Биз қайси бир амалда беллашмайлик, нуқул Абу Бакр ғолиб чиқаверади! – дедим.

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Ravza.uz | @Ravza_uz ✓
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA