Get Mystery Box with random crypto!

SARDOR DOMLA MARUZALARI

Telegram kanalining logotibi sardor_domla_sardordomla_maruza — SARDOR DOMLA MARUZALARI S
Telegram kanalining logotibi sardor_domla_sardordomla_maruza — SARDOR DOMLA MARUZALARI
Toifalar: Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 24.99K
Kanalning ta’rifi

Сардор домланинг телеграм канали
Мухлислар Томонидан Очилган Канал
Бу каналда Сардор Домлани Енг Янги Марузалари бериб борилади!

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2023-07-23 10:31:27
Америкалик аёл расмдаги 3 нафар қизларни дунёга келтириб Гиннес Рекордлар китобига кирган. У ўрнатган рекорд 50 миллионтадан биттада бўлиши мумкин.

Диққат савол аёл қандай рекорд соҳибаси ҳисобланади?


ЖАВОБИ БУ ЕРДА
1.6K views07:31
Ochish/sharhlash
2023-07-05 14:32:11
Йигити севган қизини расмга олади ва инстаграм историяга шундай изоҳ билан жойлайди : “Мен уни севаман“. Аммо қизнинг дугоналари расмдаги бир детални кўришгач, йигит қизни ўлдиришни режа қилганини пайқаб қолишади.
Дугоналари қизга дархол қўнғироқ қилишади лекин қиз телефонини беззвук бўлганлиги учун кўтармайди.
Қачонки полиция уйга етиб келганида, қизни ўлик ҳолда топишади.
Қизнинг дугоналари расмда нимани пайқаб қолишган эди?

Расмда улар...
25 views11:32
Ochish/sharhlash
2023-07-05 11:00:52 ТАВБА

“Албатта, Мен тавба қилган, имон келтирган ва яхши амал қилган, сўнгра тўғри юрганларни кўплаб мағфират қилгувчиман”
(Тоҳо сураси, 82-оят).

Тавба – банда ўзлигини англаб, қилган гуноҳларига надомат чекиб, келгуси ҳаётида яна шундай ҳолатга дучор бўлиб қолса ҳам, олдинги қилган гуноҳни такрорламасликка чин дилдан қарор қилишдур. Шундагина банда ҳақиқатан Аллоҳга тавба қилган ва Унинг розилиги йўлига юрган саналади. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло кечасида гуноҳ қилган бандалари тавба қилишлари учун кун бўйи илтифот қилади. Кундузи гуноҳ қилган бандалари тавба қилишлари учун кечаси билан илтифот қилади.

Тавба икки хил бўлади: биринчиси, меҳрибон ва шафқатли Аллоҳ таоло томонидан бўла ди. Бу – Аллоҳнинг бандаларига марҳамати ва банданинг тавбасини қабул қилишлиги; иккинчиси, банда томонидан бўлади. Бу – гуноҳдан қайтиш ва истиғфор айтиб гуноҳи кечирилиши дан умидвор бўлиш.
– Пок Парвардигорнинг раҳмати ҳар бир нарсани ўзи ичига олгусидур. Унинг раҳмати кенгдур. Гуноҳдан қайтмоқчи бўлган ҳар бир гуноҳкор осий бандага етиб борур. Аллоҳ суб ҳонаҳу ва таоло тавба қилиб, истиғфор айтган бандасидан Ўз раҳматини дариғ тутмагай. Шу нинг учун мен тавбанинг фазилати қанчалар буюк, тавба қилган бандага тавба қилгани учун Парвардигори томонидан марҳамат қилинадиган мукофотлари қанчалар улуғлиги далил бўлсин деб бу бобда қиссалардан бир қанчасини тақдим қилдим.

Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло ҳадиси қудсийда айтади:
“Эй одам боласи! Мен сени Ўз қудратим билан яратдим, неъматим ила тарбия қилдим. Сен эса менга хилоф қилдинг ва осийлик қилдинг. Агар Менга қайтсанг, Мен сенинг тавбангни қабул қиламан. Мен шунчалик кечиримли ва меҳрибондурман, сен Менга ўхшаган Аллоҳни қаёқдан топа оласан?!”.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
694 views08:00
Ochish/sharhlash
2023-07-05 10:31:24
Ҳомиладор қиз ултратовуш текшируви вақтида суратга олинди ва суратни “ўғил” деган ёзув билан Инстаграмга жойлаштирди. Аммо қизнинг дугоналари бир тафсилотни пайқаб қолишди ва тез орада қизни эри ўлдиришини пайқаб қолишди.

Дугоналари қизга қўнғироқ қилганда қиз ўлиб бўлган эди. Полиция уларнинг уйига етиб келганида эса қиз вафот этган эди..

Қизнинг дугоналари нимани пайқашиб қолди
777 views07:31
Ochish/sharhlash
2023-07-05 07:30:04 Бир эркакдан сўралди: Сен уни (аёлингни) қизғонасанми?

Эркак: Мени рашким ўта қаттиқдир....
Ҳатто мени аёлимга бўлган биргина бегона қарашлик, мени тутиб туролмайди.

Мени аёлим, у меники,

Менга омонат қилиб берилгандир

У шундайки: Аллоҳ олдида мен у сабабдан сўраламан.

У шундайинки: Мени турли фитналардан сақлайди.

У шундайинки:
Қийинчиликда менга ёрдамчи бўлади.

Ва менга қувончлар бахш этади.

У билан биргадир мени хотиржамлигим.

Ундадир мени ҳаромдан сақланишлигим.

Қандай мен уни қизғонмай.


Яқинларга хам юборамиз

➥ @IBRATLAR Канали Дунёга
Ибрат Кўзи Билан Боқинг!
3.6K views04:30
Ochish/sharhlash
2023-07-05 07:30:03
Нимага совуқ сув ичмаслик керак?!

Видеони кўринг ва совуқ сув ичишдан воз кечинг


Яқинларга хам юборамиз

➥ @IBRATLAR Канали Дунёга
Ибрат Кўзи Билан Боқинг!
3.1K views04:30
Ochish/sharhlash
2023-07-05 06:31:29 ЖИН ИЗМИДАГИ ЙИГИТ

Ушбу воқеани сирдарёлик мухлисамиз Мастура Ёрбоева ёзиб юборган...
Бу воқеа ўтган йили содир бўлганди. Очиғини айтсам, эсласак ҳалигача юрагимизга ваҳима солади. Айни қовун пишиғи вақти эди. Жуда катта жойга қовун экканлигимиз боис, бир укам полизнинг бир бошида ётса, иккинчиси қарама-қарши томонида ётиб қоровуллик қиларди. Албатта, улар ўзларига қулай қилиб чайла ҳам қуриб олишганди. Кечки овқатни бири келиб уйдан олиб кетар, сўнг ўша ерда бирга тамадди қилиб олишгач, ўз чайлаларига жойлашишарди. Шукрки, қовунларимиз ҳавас қилгулик эди. 
— Сергак ётинглар. Шунча меҳнат зое бўлмасин. Мол-ҳол ораласа борми, ҳаммасини пайҳон қилади,— тайинарди отам.
Онам эса ҳамма оналар каби болаларининг ўзидан хавотирда бўларди:
— Бир-бирингдан хабардор бўл. Эҳтиёт бўлинглар. Қўрқсаларинг, бир жойда ётинглар...
Албатта, онамнинг гапидан улар кулишарди:
— Бир-биримизга қоровуллик қилсак-чи, ойи?
— Куласан-а, куласан! Эҳтиёт бўлган яхши-да, — ўзини оқларди ойим.
Ана шундай кунларнинг бирида.

Кўнгли бўшлар ва ёш болалар ўқимасин...
1.1K views03:31
Ochish/sharhlash
2023-07-04 19:00:36 Дуо дархол ижобат бўладиган холат....

➥ @IBRATLAR Канали Дунёга
Ибрат Кўзи Билан Боқинг!
6.7K views16:00
Ochish/sharhlash
2023-07-04 19:00:36 “ЎЗ-ЎЗИДАН ЯСАЛГАН ҚАЙИҚ”

Машҳур имоми Аъзам Абу Ҳанифанинг ёшлик йиллари эди. У вақтда Аллоҳга ишонмаган, яратиқлар ўзи пайдо бўлиб қолганини иддао қиладиган бир одам бор эди. Бу одам борган ерида сув ҳақида тортишар, баҳслашарди. У бир куни Куфа шаҳрига келди. Бу ердаги Мусулмонлар билан кўришгач, уларга деди:

— Сизлар ҳамма нарса Аллоҳ томонидан яратилганини айтасиз. Мен эса яратиқлар ўз-ўзидан пайдо бўлганини айтаман. Шу ҳақида ким мен билан баҳслашади?

Мусулмонлар унга шундай жавоб беришди:

— Бизда бир ёш олим бор. Агар баҳсда уни енга олсанг, сени улуғ уламоларимиз билан кўриштирамиз. Улар сени қабул қилишади.

Ҳалиги одамга бу гап маъқул бўлди. Учрашув жойи ва вақтини белгилаб тарқалишдилар.

Эртасига белгиланган вақтда халқ тўпланди. Аммо Абу Ҳанифа келмаган эди. Баҳслашишни кутаётган одам:

— Қани ўша сиз мақтаган ёш олим, нега бу ерга келмади? Ёки мен билан баҳслашишдан қочдими, қўрқиб кетгандир-да, деб кула бошлаган эди ҳамки, Абу Ҳанифа чиқиб келди.

Ҳалиги одам ундан: — Нега кеч қолдинг? Баҳслашишдан чўчидингми, воз кечгандирсан-а? — деди.

Имоми Аъзам унга шундай жавоб берди:

— Йўқ, воз кечмадим. Ҳозир сенга: Уйимиз дарёнинг нариги томонида эди. Ўтиш учун келсам, кўприк бузилиб кетибди. Энди дарёдан қандай ўтсам экан, деб тургандим, қарасам, дарахтлар ўз-ўзидан кесилиб, йўнилиб, бирлашиб, қайиқ бўлиб қолди. Қайиқ ўзи келиб, ёнимда тўхтади. Унга миниб, дарёни сузиб ўтдим ва келдим” десам нима дейсан?

Бу гапларни эшитган ҳалиги одам кулганча:

— Эй нодон бола! Қайси замонда дарахтлар ўз-ўзидан кесилиб, йўнилиб, қайиқ бўлибди? Мени шу гапларга ишонади, деб ўйлайсан чоғи? — деди. Абу Ҳанифа эса унга жавобан:

— Асл нодон сен экансан! Модомоки, бир қайиқ (сол)нинг ўз-ўзидан ясалганига ишонмас экансан, бу чек-чегарасиз борлиқнинг ўзи пайдо бўлиб қолганига қандай ишонасан? Бир қайиқки ўзидан ўзи пайдо бўлиб қолмаса, бутун борлиқ қандай қилиб ўзи пайдо бўлади?

Абу Ҳанифанинг бу сўзларидан лол бўлиб қолган ҳалиги одам ўйлай бошлади. Ўзига ўзи: “Бу ёш йигитча тўғри айтаяпти. Ростдан ҳам бу олам ўзи пайдо бўлиб қолмайди. Демак, ҳамма нарсанинг бир яратувчиси бор!” деди. Сўнг ҳамманинг олдида калимайи шаҳодатни айтиб, мусулмон бўлди.

➥ @IBRATLAR Канали Дунёга
Ибрат Кўзи Билан Боқинг!
5.0K views16:00
Ochish/sharhlash
2023-07-04 12:27:18
ЯХШИЛИК- одамларнинг кунлик вазифаси бўлиши керак, яхшилик қилиш учун фурсат, кун, ойларни кутиш шарт эмас...

➥ @IBRATLAR Канали Дунёга
Ибрат Кўзи Билан Боқинг!
6.1K views09:27
Ochish/sharhlash