2023-07-24 11:49:08
ХОТИННИНГ ЭРДАГИ ҲАҚЛАРИ:
- маблағидан сарф қилиш;
- тоқати етмайдиган ишга буюрмаслик;
- муносиб маскан ҳозирлаш;
- диний заруратларни ўргатиш;
- шаръий рашк қилиш;
- уни тўлиқ ҳимоя қилиш;
- ёмон гумон қилмаслик;
- у билан яхшиликда яшаш.
Аллоҳ таоло «Ё яхшиликда яшаш, ё яхшилик билан қўйиб юбориш», деб айтган (Бақара сураси, 229-оят).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Аёлларга яхши муомалада бўлинглар», деганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан «Эй Аллоҳнинг Расули, бизнинг зиммамизда хотинларнинг қандай ҳақлари бор?» деб сўрадим. У зот «Еганингдан едирасан, кийганингдан кийдирасан. Юзига урмайсан. Қаттиқ уришмайсан, уйдан чиқиб кетиб ҳижрон қилмайсан», дедилар.
ЭРНИНГ ХОТИНДАГИ ҲАҚЛАРИ:
- яхшиликда итоат қилиш;
- уй-жойини яхши, озода тутиш;
- изнисиз нафл рўза тутмаслик;
- изнисиз уйга бегоналарни киритмаслик;
- изнисиз кўчага чиқмаслик;
- келтирганига ташаккур айтиш, нолимаслик;
- рўзғорни эри рози бўладиган ҳолда тутиш;
- эрининг динини, мол-мулкини ва обрўсини сақлаш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Эрини рози қилиб вафот этган аёл жаннатга киради», деганлар.
Яқинларга хам юборамиз
3.9K views08:49