2022-08-30 10:19:08
#Бир_хадис_шархи
НАМОЗДА КЎЗ ЮМИЛМАЙДИ
عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إذَا قَامَ أَحَدُكُمْ فِي الصَّلاَةِ فَلاَ يُغْمِضْ عَيْنَيْهِ. رَوَاهُ ابْنُ عَدِيٍّ
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу Набий ﷺдан ривоят қилади:
“Сизлардан кимда-ким намозда қоим бўлса, кўзларини юмиб олмасин!”.
Ибн Адий ривояти.
Изоҳ: “Табйинул ҳақоиқ” китобида бу иш хушуга халал бериши, ортиқча ҳаракат экани айтилган. Шунинг учун уламолар намоз ўқиётганда кўзни юмиб олишни макруҳ, дейишган. Бу ишнинг макруҳлиги Мужоҳид ва Қатодадан ҳам ривоят қилинган. Суннатга кўра, намоз ўқиётган одам қиёмда кўзини сажда қиладиган жойга қаратади. Кўзни юмиш билан мана шу суннат тарк этилган бўлади.
Банда сажда пайтида ҳам заруратсиз кўзларини юммайди. Баъзилар, агар саждада хаёлини чалғитадиган нарсаларни кўриб, хушуга халал етадиган бўлса, у ҳолда кўзни юмиш макруҳ эмас, дейишган (“Ал-баҳрур роиқ”).
Дуо қилаётганда, тасбеҳ айтаётганда кўзни юмса бўлади.
Тelegerаm | YоuТube | Instаgrаm|Facebook
373 views07:19