Get Mystery Box with random crypto!

Сангардак “Туризм қишлоғи” мақомига эга бўлади Сурхондарё ви | Sangardak Rasmiy Kanali

Сангардак “Туризм қишлоғи” мақомига эга бўлади

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги Сангардак маҳалласида “Туризм қишлоғи” ташкил этилмоқда.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари И.Барнаев, қўмитанинг бўлим бошлиғи Л.Закирлаева, бош мутахассис Ғ.Мўминов ҳамда Туризмни ривожлантириш Сурхандарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи З.Намазов ва ҳудудий бошқарманинг Сариосиё тумани вакили Б.Уроқовлар “Сангардак” қишлоғи аҳолиси билан учрашиб, маҳаллий ва хорижий сайёҳларга хизмат кўрсатувчи оилавий меҳмон уйлари сонини қўпайтириш, қўшимча туризм ва савдо хизматларини йўлга қўйиш, қишлоққа ташриф буюрувчилар оқимини кўпайтириш, туризм ва ёндош соҳаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда уларнинг даромадини ошириш юзасидан тушунчалар беришди.

"Сангардак" қишлоғи йиллар давомида маҳаллий ва хорижий сайёҳларни тоғ қўйнидаги хушманзара табиати, салқин ҳавоси, зилол шаршараси билан ўзига жалб этиб келади. Қишлоқда “Хўжа илғор” зиёротгоҳи жойлашган.

– Аввалги йиллар Сангардак қишлоғимизга сайёҳлар асосан ёз фаслида ташриф буюришарди, – дейди "VAHOB-XOFIZ" GUEST HOUSE оилавий меҳмон уйи раҳбари Абдуваҳоб Азизов. – Бунга эса, қишлоқнинг салқин ҳавоси ва қиш фаслида сайёҳлар учун шароитларнинг етарли эмаслиги сабаб бўлган бўлса ажаб эмас. Мана бугунги кунда, йўлларимизнинг кенг ва равонлиги, тўрт фаслда ҳам хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлган оилавий меҳмон уйлари мавжудлиги, алоқа хизматларининг сифатлилиги ва бошқа шароитларнинг яратилганлиги бошқа фаслларда ҳам сайёҳларимизни кўпайишига олиб келди.

Сариосиё тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

@SangardakUz