Get Mystery Box with random crypto!

Сангардак шаршараси 2000 метр баландликда – тоғлар орасида жой | Sangardak Rasmiy Kanali

Сангардак шаршараси 2000 метр баландликда – тоғлар орасида жойлашган

Сариосиё марказидан қарийб 52 км узоқликдаги Сангардак шаршараси ер сатҳидан 120 метр баландликдан, тоғ қоясидан отилиб тушади.

Суви ёз фаслларида кўпаяди, куздан бошлаб камая бошлайди. Ажойиб табиати, салқин шабадаси, офтоб деярли тушмайдиган хушҳаво шаршара манзараси Сангардак шаршарасини кўпчиликнинг севимли масканига айлантирган.

Ўтган йили шаршара ҳудуди ободонлаштирилиб, бу ерга келувчилар учун қулай шароитлар яратилган. Қизилсув дарёси соҳили хавфсиз ҳолатга келтирилган.

Сурхондарё хабарлари