Get Mystery Box with random crypto!

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами | Sanitariya-epidemiologiya qo'mitasi | Vaksina oling!

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 79,1 миллион дозадан ошди.

10 июнь мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 36 386 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 404 нафарни,

2-босқич эмланганлар 1 189 нафарни,

3-босқич эмланганлар 0,

Бустер доза билан эмланганлар 34 793 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 79 179 709 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 21 758 602 нафарни,

2-босқич эмланганлар 18 860 005 нафарни,

3-босқич эмланганлар 11 197 039 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 27 364 063 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Тошкент вилояти (8 443 доза),
Самарқанд вилояти (6 351 доза),
Фарғона вилояти (5 775 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 93,8 фоизни ташкил қилмоқда.

12-18 ёшдаги эмланувчилар учун жами 3 607 494 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 1 532 342 нафарни,

2-босқич эмланганлар 1 247 786 нафарни,

бустер доза билан эмланганлар 827 366 нафарни ташкил қилди.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Санэпидқўмита
Ахборот хизмати

@sanepidcommittee