Get Mystery Box with random crypto!

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами | Sanitariya-epidemiologiya qo'mitasi | Vaksina oling!

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 79,1 миллион дозадан ошди.

9 июнь мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 44 686 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 831 нафарни,

2-босқич эмланганлар 1 328 нафарни,

3-босқич эмланганлар 0,

Бустер доза билан эмланганлар 42 527 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 79 143 323 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 21 758 198 нафарни,

2-босқич эмланганлар 18 858 816 нафарни,

3-босқич эмланганлар 11 197 039 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 27 329 270 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Фарғона вилояти (9 218 доза),
Тошкент вилояти (8 104 доза),
Самарқанд вилояти (7 513 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 93,7 фоизни ташкил қилмоқда.

12-18 ёшдаги эмланувчилар учун жами 3 605 651 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 1 532 283 нафарни,

2-босқич эмланганлар 1 246 742 нафарни,

бустер доза билан эмланганлар 826 626 нафарни ташкил қилди.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Санэпидқўмита
Ахборот хизмати

@sanepidcommittee