Get Mystery Box with random crypto!

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўми | Sanitariya-epidemiologiya qo'mitasi | Vaksina oling!

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Товар-хом ашё биржаси билан ҳамкорликда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари бош ҳисобчиларининг Давлат харидларида, давлат буюртмачиси сифатида аукцион ва электрон дўконда иштирок этиш, энг яхши таклифларни танлаш ва тендер, тўғридан-тўғри шартномаларни жойлаштириш юзасидан ўқув-семинари бошланди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Товар-хом ашё биржаси ходимлари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари бош ҳисобчилари, қўмитанинг Коррупцияга қарши курашиш бўлими, Молия-иқтисод, бухгалтерия ва маркетинг бўлими ходимлари иштирок этди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Товар-хом ашё биржаси масъул вакиллари томонидан давлат харидларида, давлат буюртмачиси сифатида аукцион ва электрон дўконда иштирок этиш, энг яхши таклифларни танлаш ва тендер, тўғридан-тўғри шартномаларни жойлаштириш юзасидан батафсил маълумот берилди. Шунингдек, соҳа фаолияти давомида турли ноқонуний ҳолатларнинг олдини олиш ва коррупцияга йўл қўймаслик муҳимлиги таъкидланди.

Мазкур семинарда соҳа ходимлари давлат харидлари соҳасидаги билим ва кўникмаларини оширибгина қолмай ўзларининг қизиқтирган саволларига ҳам жавоблар олишди.

Бу каби семинарлар бошқа ҳудуд вакиллари иштирокида ҳам ўтказиш режалаштирилган.

Санэпидқўмита
Ахборот хизмати

@sanepidcommittee