Get Mystery Box with random crypto!

​​ОИЛА – ТАРБИЯ ЎЧОҒИ... Муҳтарама аёллар, оиламда эрим бой д | SamTVR | MTRK

​​ОИЛА – ТАРБИЯ ЎЧОҒИ...

Муҳтарама аёллар, оиламда эрим бой деб қувонганидан кўра, шу ёшимда эрим бор, деб қувонган афзал.

Оиласини қадрлайдиганлар, Ватанни ҳам қадрлайди. Тинч Ватанда хотиржам яшашга нима етсин.

Оила жамиятнинг бир бўлаги. Ундаги етишиб чиққан фарзандлар ёмон бўлса жамиятга юк, уни бузиши ҳам мумкин. Агар у фозил бўлса жамиятнинг, миллатнинг бахти.

Оила – тарбия ўчоғи. Болалар оилада қандай тарбия топган бўлса, нимага қарата тарбияланган бўлса, жамиятга фойдаси шу йўналишда тегади.

Болалар тарбияси оиладан бошланади. Оқибатини ҳам , яъни яхши ёки ёмонлигини шу оила кўради.

Оилани – муқаддас қўрғон, чунки у Аллоҳ инояти билан барпо бўлади. Уни асрашга эр ҳам, аёл ҳам масъул. Бу масъуллик бир-бирини тўғри тушунишда намоён бўлади.

Мамаюнус Пардаев ҳикматларидан
┈•┈•❁✿❁•┈•┈