Get Mystery Box with random crypto!

​​Ҳурматли истеъмолчилар! Мустақилигимизнинг 31 йиллик байрам | SamTVR | MTRK

​​Ҳурматли истеъмолчилар!

Мустақилигимизнинг 31 йиллик байрамининг кенг нишонланиши муносабати билан “Hududgazta’minot” АЖ истеъмолчилардан дам олиш кунларида газдан фойдаланишда хавфсизлик чораларига риоя қилиш, иситиш асбобларини қаровсиз қолдирмаслик, шунингдек, дудбурон тизимига алоҳида эътибор беришларингизни сўрайди.

Газ жиҳозлари ишлаб турган хоналарда дам олишга йўл қўймаслигингизни ва газ ҳиди пайдо бўлган ҳолда, 104 телефон рақами орқали газ хизматига мурожаат қилишингизни илтимос қиламиз.
“Hududgazta’minot” АЖ байрам кунларида табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида, истеъмол қилинган «зангори» ёқилғи ҳамда газ таъминоти хизматлари учун жисмоний ва юридик шахслардан  ўз вақтида тўловларни амалга оширишни сўрайди.

Эслатиб ўтамиз, тўловларни туман газ таъминоти шохобчаларида ва банкларнинг тегишли филиалларида, шунингдек  “Apelsin”, “Payme”, “UPay”, “Click”, “Zoomrad” мобил иловалар орқали 24/7 режимида амалга ошириш мумкин.

“Hududgazta’minot” АЖ матбуот хизмати