Get Mystery Box with random crypto!

Sammuslim.uz

Telegram kanalining logotibi sammuslimuz — Sammuslim.uz S
Telegram kanalining logotibi sammuslimuz — Sammuslim.uz
Kanal manzili: @sammuslimuz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 22.20K
Kanalning ta’rifi

http://sammuslim.uz/ саҳифасининг Телеграм тармоғидаги канали
Мурожаат учун админ: @abrorovjahongirxon
Тел: 93. 337-02-39

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 113

2022-05-18 11:21:35
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِارَّحْمَنِ ارَّحِيم

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Сунний Ақийдалар» номли китобнинг аудио талқини.

Ақида нима ? | 2-мавзу.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/sammuslimuz
632 viewsUMI Samarqand, edited  08:21
Ochish/sharhlash
2022-05-18 11:05:35
Бугун, Зайниддин домла Эшонқулов вилоят ҳокими ўринбосари Б.Қодиров билан биргаликда Самарқанд темир йўл вокзалида “Декларациялар мулоқоти” халқаро форуми иштирокчиларини кутиб олди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар, АҚШ Глобал жалб қилиш институтлари, Дин ишлари бўйича қўмита, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамда Самарқанд ва Бухоро вилоятлари ҳокимликлари ҳамкорлигида ташкил этилган, Европа, Осиё, Яқин Шарқ, Африка мамлакатлари ва АҚШ етакчи дин уламолари, илоҳиётшунослари, ҳуқуқшунослари ва бошқа расмий вакиллар иштирокида давом этаётган форум аъзолари Самарқанд вилоятига ташриф буюрди.

Меҳмонлар Самарқандда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари ва диққатга сазовор жойларни зиёрат қиладилар.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/sammuslimuz
668 viewsUMI Samarqand, 08:05
Ochish/sharhlash
2022-05-17 17:56:32
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِارَّحْمَنِ ارَّحِيم

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Сунний Ақийдалар» номли китобнинг аудио талқини.

Муқаддима | 1-мавзу.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/sammuslimuz
549 viewsUMI Samarqand, edited  14:56
Ochish/sharhlash
2022-05-17 17:55:52
#Хабарлар

Каттақўрғон туман имом-хатиблари Хожа Абул Ҳасан Андоқий Зиёратгоҳига ташриф буюрдилар

Хожа Абул Ҳасан Андоқий
зиёратгоҳ тарихи: Ўз даврининг авлиёси саналмиш Юсуф Ҳамадонийга иккинчи халифа даражасига кўтарилган Хожа Абул Ҳасан Андоқий Бухорода таҳсил олган илми толиблардан эди. Улзот машҳур фиқҳ олими Абулкарим ибн Ҳанифа Андоқийни неварасидир. Биз Фахриддин Алисафийнинг “Рашахотул – Айнул Ҳаёт” асаридан Андоқий ҳақидаги Ушбу сўзларни топишга муваффақ бўлдик. Улзот одамларни илм бериб тарбиялаган Аллоҳ Таоло йўлига даъват қилишда ва поклик эгаси бўлишга ўргатган. Андоқий узоқ ибодат қилувчи бўлиб, Пайғамбаримиз суннатларига эргашган эди. Бир неча йил устозлари Юсуф Хамадоний билан Боғдод ва Хоразмга бориб ваз ва насиҳатлар ўқиганлар. Хўжа Абул Хасан Андоқий Юсуф Хамадонийни Ахмат Яссавий, Абдухолиқ Ғиждивоний сингари шуҳратли шогирдларидан бўлган.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/sammuslimuz
730 viewsUMI Samarqand, 14:55
Ochish/sharhlash
2022-05-17 15:08:40
Сен оилангда бахтли бўлсанг, кўчада ҳам бахтлисан...

Ҳазрат Жалолиддин Румий:

“Сен оилангда бахтли бўлсанг, кўчада ҳам бахтлисан”, деб бежиз айтмаганлар. Бахтли оила – бахтли ҳаёт асоси ҳисобланади. Бундай оилаларни асраб-авайлаш энг асосий вазифаларимиздан. Бахтли оиламиз қадрига етиш ҳар биримизнинг бурчимиз. Оила бахтли бўлишида эса диний тарбия ва илмнинг аҳамияти жуда каттадир...

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/sammuslimuz
1.5K viewsUMI Samarqand, edited  12:08
Ochish/sharhlash
2022-05-17 09:40:16
#Раддия

Бир уммат бўлинг

Имом Бутий

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/sammuslimuz
983 viewsUMI Samarqand, edited  06:40
Ochish/sharhlash
2022-05-17 08:12:56
#Раддия
ИХТИЛОФ, ТОРТИШИШ ВА ТАФРИҚА ДИНИМИЗДА МАН ҚИЛИНГАНДИР

Аллоҳ таола Қуръони каримнинг Анфол сурасининг 46 оятида шундай марҳамат қилади:

Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилинг. Ўзаро низо қилманг, у ҳолда тушкунликка учрайсиз ва куч-қувватингиз кетадир.

Мусулмонларнинг Аллоҳга ва Унинг Расулига итоатлари қанча кўп бўлса, муваффақиятлари ҳам шунчалик кўп бўлаверади. Шунинг учун ҳам, Куръони Каримда бу амр қайта-қайта такрорланади.

ДАВОМИНИ ЎҚИШ

Темиров Ҳасан манбалар асосида

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/sammuslimuz
1.5K viewsUMI Samarqand, edited  05:12
Ochish/sharhlash
2022-05-17 08:11:03
Бидъат амаллардан воз кечишимиз керак.

Сайдулло домла

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/sammuslimuz
640 viewsUMI Samarqand, edited  05:11
Ochish/sharhlash
2022-05-17 07:45:03
#Мақолалар #Раддия

Аллоҳ таоло Абу Ҳанифани одамларга имом қилди...

Аллоҳ таоло Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳнинг ижтиҳодларини қабул қилди ва у зотни одамларга имом қилди. Тожуддин Субкий роҳимаҳуллоҳ: “Ким умматга тўғри манҳаж билан имом бўладиган бўлса, у кўприкдан ошиб ўтганлардандир”, деб айтганлар. Абу Ҳанифа ҳақида (таъна сўзларни) гапирадиганларнинг гапининг аҳамияти йўқ. Ким у зот ҳақида гапирадиган бўлса, унинг гапи ўзига қайтарилгандир. Бу Зайд, Юсуф ва Амр каби уч-тўртта одамнинг тазкияси эмас, балки буларнинг барчаси Аллоҳ таоло томонидан берилган тазкиядир. Аллоҳ таоло у зотни одамларга яхши кўрсатиб қўйди ва у зотнинг мазҳабига аксар мусулмонлар амал қилдилар. Натижада, кўпчиликнинг ҳам тазкиясига айланди. Энди, шундай ададнинг тазкиясидан кейин бир-икки кишиларнинг гапирган гапларининг ҳеч бир қиймати қолмайди.

Шайх Салоҳ Абулҳож ҳафизаҳуллоҳ

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/sammuslimuz
634 viewsUMI Samarqand, edited  04:45
Ochish/sharhlash
2022-05-17 07:42:57
#Раддия
Ақида нима?

Бу илмнинг мақсади диний ақидаларни қатъий далиллар ила исботлаш ва ундаги шубҳаларни рад қилишдир. Эътиқод қилиши лозим бўлган ишларда мусулмонни тақлидчи бўлишдан далил келтириш ва ишончли бўлиш чўққисига кўтаришдир. Энг асосий мақсади, тўғри ақида билан икки дунё саодатини ҳосил қилишдир.
«Ақийда» сўзи арабча «ақада» феълидан олинган бўлиб, бир нарсани иккинчисига маҳкам боғлаш маъносини англатади. Бу сўзнинг жами (кўплик шакли) «ақоид» бўлади. Ислом ақийдаси мусулмон инсонни маълум бир нарсалар билан маҳкам боғлаб турадиган эътиқодлар мажмуасидир

ДАВОМИНИ ЎҚИШ

Жаҳонгирхон Аброров манбалар асосида

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/sammuslimuz
540 viewsUMI Samarqand, edited  04:42
Ochish/sharhlash