Get Mystery Box with random crypto!

Samarqand viloyati bojxona boshqarmasi | Rasmiy kanal

Telegram kanalining logotibi sambojxonauz — Samarqand viloyati bojxona boshqarmasi | Rasmiy kanal S
Telegram kanalining logotibi sambojxonauz — Samarqand viloyati bojxona boshqarmasi | Rasmiy kanal
Kanal manzili: @sambojxonauz
Toifalar: Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.53K
Kanalning ta’rifi

➡️ https://facebook.com/sambojxona ➡️ "Ishonch telefoni" (66) 233-63-00 ➡️ Murojaat uchun: @Gayrat_Sattarov

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-30 17:37:06
27.08.2022/09.00

#Samarqand

TAHLIL VA SARHISOB

Muxbir: Chingiz NORQULOV

BIZNI KUZATISHDA DAVOM ETING
https://t.me/zortv_bukun
306 views14:37
Ochish/sharhlash
2022-08-30 05:10:19
Президент Фармонига кўра, мамлакатимиз Қуролли Кучларининг жанговар тайёргарлигини оширишдаги алоҳида хизматлари, миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш, қонун устуворлиги ва тинчликни таъминлаш, барқарорлик ва жамоат тартибини мустаҳкамлаш борасидаги шарафли бурчини бажариш чоғида мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ юртдошларимиз орден ва медаллар билан мукофотланди.

Улар орасида Самарқанддан қуйидагилар бор:

“Жасорат” медали билан
ТУРОПОВ Исомиддин Намозович - Самарқанд вилояти божхона бошқармаси “Улуғбек” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости бошлиғи

“Содиқ хизматлари учун” медали билан
ҲОТАМОВ Жаҳонгир Жўраевич - Самарқанд вилояти прокурори

“Шуҳрат” медали билан
МЎМИНОВ Баҳодир Исмоилович - Жомбой тумани ички ишлар бўлими катта тезкор вакили
441 views02:10
Ochish/sharhlash
2022-08-29 15:32:57
Исроилга озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиш истагини билдирган тадбиркорлар диққатига!

Исроилнинг йирик савдо компанияси Исроил давлатига озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришда маҳаллий корхоналар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш истагини билдирмоқда.

Бунда Исроил томони республикамиздан қуйидаги озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилишга қизиқмоқда:

Қандолат маҳсулотлари (печенье, вафли, холва);
Шоколад ва конфетлар;
Шарбатлар ва салқин ичимликлар;
Тузланган ва консерва маҳсулотлари;
Джем ва муроббо;
Ярим тайёр маҳсулотлар;
Қуритилган мевалар (туршак, майиз);
Снейклар.

Шу муносабат билан Исроил бозорига озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиш истагида бўлган маҳаллий тадбиркорларлар тижорат таклифларини 2022 йил 8 сентябрга қадар қуйидаги ҳавола орқали тақдим этишлари мумкин:
https://forms.gle/5KwZYjSKXRBiDxZD9
712 viewsedited  12:32
Ochish/sharhlash
2022-08-29 13:24:30
Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг мамлакатимизга кириб келиши олди олинди

Самарқанд халқаро аэропортига “Внукова-Самарқанд” йўналишидаги авиарейс билан учиб келган фуқаро К.У. ихтиёрий равишда “яшил” йўлак орқали божхона назорати зонасидан ўтаётганида шубҳа сабабли тўхтатилади.

Унинг багаж сумкаси холислар иштирокида белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилади.

Натижада К.У. томонидан божхоначиларнинг оғзаки сўрови вақтида маълум қилмаган ҳамда махсус рухсатнома талаб этиладиган, қиймати 20,6 миллион сўмлик 1281 дона сифати кафолатланмаган дори воситаларини мамлакатимизга олиб кираётганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Каналга уланиш

https://t.me/sambojxonauz
635 views10:24
Ochish/sharhlash
2022-08-28 09:16:23
“Спортни сев, спорт билан яша"

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Хотин-қизлар бошланғич ташкилоти ташаббуси билан шаҳардаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида “Спортни сев, спорт билан яша" шиори остида “Қувноқ стартлар” спорт мусобақаси ўтказилди.

Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад – навқирон авлоднинг ёзги таътил кунларида бош вақтларини унумли ўтказиш, уларнинг спорт билан мунтазам шуғулланишларини таъминлаш ва улар ўртасида соғлом муҳитни тарғиб этишдир.

Тадбирда аёл ходимларнинг фарзандлари оналари билан битта команда бўлиб, жами 3 та команда ғолиблик учун ўзаро рақобатлашди.

Ташкил этилган спорт тадбири болажонларга бир олам завқ бағишлади. Беғубор ёш спортчилар бор-куч ғайратларини ишга солиб, мусобақада муносиб иштирок этишди.

Якунда ғолиб ва фаол иштирокчиларга мусобақанинг кубок, медаль ва эсдалик совғалари топширилди.
565 views06:16
Ochish/sharhlash
2022-08-27 12:59:16
#профилактик_суҳбат

Барчамизга маълумки қонунбузилиши ҳолатларини аниқлашдан кўра уларни олдини олиш кўпроқ самара беради. Шу сабабли, “Жартепа” чегара божхона постида ходимлар пост орқали ҳаракатланаётган йўловчиларни божхона қонунчилиги билан таништириш ва юзага келиши мумкин бўлган қонунбузилиши ҳолатларини олдини олиш мақсадида профилактик суҳбатлар ўтказиш йўлга қўйилган бўлиб, ушбу профилактик тадбирлар доимий равишда олиб борилмоқда.
522 views09:59
Ochish/sharhlash
2022-08-27 12:03:05
488 views09:03
Ochish/sharhlash
2022-08-27 12:00:23
Ўзбекистон 7 ойда қанча мева ва сабзавот экспорт қилган?

2022 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон қиймати қарийб 550 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 968 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 127 минг тоннага ошган.

2022 йилнинг 7 ойида экспорт қилинган мева ва сабзавотлар ҳажми:

мева ва резаворлар – 186 минг тонна;
қуритилган мева ва резаворлар – 22,3 минг тонна;
сабзавотлар – 607 минг тонна;
карам – 130 минг тонна;
помидор – 57,6 минг тонна;
узум – 23,2 минг тонна;
майиз – 41,4 минг тонна;
ерёнғоқ – 12,3 минг тонна;
тарвуз-қовун – 98,1 минг тонна.
479 views09:00
Ochish/sharhlash