Get Mystery Box with random crypto!

“Спортни сев, спорт билан яша' Самарқанд вилояти божхона бошқ | Samarqand viloyati bojxona boshqarmasi | Rasmiy kanal

“Спортни сев, спорт билан яша"

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Хотин-қизлар бошланғич ташкилоти ташаббуси билан шаҳардаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида “Спортни сев, спорт билан яша" шиори остида “Қувноқ стартлар” спорт мусобақаси ўтказилди.

Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад – навқирон авлоднинг ёзги таътил кунларида бош вақтларини унумли ўтказиш, уларнинг спорт билан мунтазам шуғулланишларини таъминлаш ва улар ўртасида соғлом муҳитни тарғиб этишдир.

Тадбирда аёл ходимларнинг фарзандлари оналари билан битта команда бўлиб, жами 3 та команда ғолиблик учун ўзаро рақобатлашди.

Ташкил этилган спорт тадбири болажонларга бир олам завқ бағишлади. Беғубор ёш спортчилар бор-куч ғайратларини ишга солиб, мусобақада муносиб иштирок этишди.

Якунда ғолиб ва фаол иштирокчиларга мусобақанинг кубок, медаль ва эсдалик совғалари топширилди.