Get Mystery Box with random crypto!

#Иқтидорли_талабаларимиздан #Хабарлар Жиззах Sambhram универси | 🏫 SAMBHRAM UNIVERSITY Jizzakh

#Иқтидорли_талабаларимиздан
#Хабарлар
Жиззах Sambhram университети ВВА (Бизнес бошқаруви) бакалавриат таълим йўналиши 104 гуруҳ талабаси Файзиев Юсуфхон Баҳром ўғли Германия давлатининг талабалар алмашинуви дастури бўйича 2022 йил учун тақдим этилган тўлиқ молиялаштиралидиган Worк and Travel (Summer Work and Travel program) дастурида ГРАНТ ютиб олди.
Файзиев Юсуфхон Баҳром ўғли 2022 йил 1 июндан 31 августга қадар Берлин университети ҳузуридаги технопарк резиденти Bestcekret фирмасида менеджер ёрдамчиси сифатида (ойлик маош тўланадиган иш) малакасини оширади. Worк and Travel дастурида иштирок этиш имкониятини қўлга киритган талабаларимиз сафи кенгаяверсин. Жиззах Sambhram университети жамоаси Файзиев Юсуфхон Баҳром ўғлини келгуси ишларида ҳам омадлар тилаб қолади .