Get Mystery Box with random crypto!

Ҳарбий тавсияномага эга бўлганлар учун қўшимча 5%ли квота #abi | Samarqand yoshlari

Ҳарбий тавсияномага эга бўлганлар учун қўшимча 5%ли квота
#abituriyent

Давлат қабул комиссиясининг баёни билан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлганлар учун қўшимча беш фоизли қабул кўрсаткичларининг олий таълим муассасалари ва таълим шакллари кесимидаги тақсимоти тасдиқланди.

Унга кўра, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлганлар учун республика бўйича жами 9 045 та қўшимча квота ажратилди. Таълим шакллари кесимида:

кундузги – 6 151 та (давлат гранти асосида - 1588 та, тўлов-контракт асосида - 4 563);
сиртқи – 2 228 та (тўлов-контракт асосида);
кечки – 495 та (тўлов-контракт асосида);
масофавий – 171 та (тўлов-контракт асосида).

ЭСЛАТМА: ҳарбий тавсияномага эга абитуриентлар учун мазкур имтиёзли квота фақат биринчи йўналиш учун амал қилади. Иккинчи, учинчи ва ҳ.к. йўналишларга тааллуқли эмас.

Бу ерда фақат ОТМ номи бор экан, лекин йўналишлар йўқ-ку?

Имтиёзли квота йўналишлар кесимида эмас, ОТМлар кесимида берилган. Бу қандай бўлади?

Масалан, ЎзМУда ҳарбий тавсияномалилар учун 207 та квота (51 та грант, 156 та контракт) ажратилган. Айтайлик, 500 нафар тавсияномали абитуриент ЎзМУни биринчи йўналиш сифатида танлади. Улар турли йўналишларни танлашган, кимдир математика, кимдир тарих, кимдир биология ва ҳ.к.

Йўналишидан қатъи назар, мана шу 500 нафар ҳарбий тавсияномалилар тўплаган баллар орасидаги энг юқори балл олган 207 нафар абитуриент ўзи танлаган биринчи йўналишга грант ёки контракт асосида қўшимча квотага ўқишга киради. Қолган 293 нафар ҳарбий тавсияномалилар эса ўзи тўплаган бали бўйича умумий тартибда барча билан беллашади. Бали етса, улар ҳам грант ёки контрактга киришлари мумкин.

Бу тавсиянома имтиёз балл қўшиб берадими?

Йўқ, ҳеч қанақа балл қўшиб берилмайди.


@xushnudbek