Get Mystery Box with random crypto!

Kompromatuzb Telegram-канали билан боғлиқ жиноят иши юзасидан | SAMARQANDLIKLAR 24

Kompromatuzb Telegram-канали билан боғлиқ жиноят иши юзасидан суд ҳукми эълон қилинди.

Ҳукмга кўра Хуршид Далиевга БҲМнинг 300 баравари миқдорида жарима ва 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди.

Мавжуда Мирзаева Жиноят кодексининг 113-моддаси (таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатиш) 4-қисми ва 165-моддаси 2-қисми “а”, “в” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли топилиб, 3 йилга оммавий ахборот воситаларида ишлаш ҳамда журналистика ва блогерлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Шу билан бирга жиноят иши доирасида жабрланувчиларга етказилган моддий зарарни судланувчилардан солидар тартибда ундириш белгиланди.

https://t.me/Samarqandliklar24_Samarkand