Буёғи ундан қизиқ... Отабек Бакировнинг ёзишича, ССВ таъсисчилигидаги “O‘ZMEDIMPEKS” МЧЖ калий ёдид 1 мг (0,001 г) №100 (Антиструмин) дори воситасини “Само” МЧЖдан 2022-йилда 5500 сўмдан, 2023-йилда 6500 сўмдан сотиб олган.
Чакана савдода эса худди шу дори, худди шу ишлаб чиқарувчиники шу кунларда 2800-3000 сўмдан таклиф этилмоқда.
Эътибор қилинг, бу чакана, яъни устига камида — 10-15% устама қўйилган, энди кўтарасига қанча арзонлигини тасаввур қилаверинг.
Яъни атига бир дона сотиб олиш мумкин бўлган чакана савдода 2800/3000 сўм, 3 ярим миллион дона сотиб олинган давлат буюртмасида эса 5500/6500 сўм. Xushnudbek https://t.me/Samarqandliklar24_Samarkand