Get Mystery Box with random crypto!

​Ёзаман...ёзаман, ёқмайди сира, Асабим эговлар қоғоз ғижирлаб. | Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​Ёзаман...ёзаман, ёқмайди сира,
Асабим эговлар қоғоз ғижирлаб.
Сўнг чизиқ тортаман, ёзувлар узра,
Шу ҳам шеър бўптими, дейман пичирлаб.

Кейин юрагимда бошланар исён,
Туйғулар туғёни - дунёлар тенги.
Рости, шоирликнинг тургани зиён,
Сўз излаб яшамоқ умрми энди?!

Бўзлайман, кўнгилнинг хато ҳарфидай,
Жавобсиз саволлар азоблайди жон.
Қачон шеър ёзаман Рауф Парфидай,
Шавкат Раҳмон бўлиб йиғлайман қачон?!

Шоир бўлмоқ азоб, хулосам ҳақдир,
Бордир, шеъриятнинг олтин қоидаси:
Ҳарчанд дард бермасин кўнглингга тақдир,
Худо юқтирмаса, йўқдир фойдаси!


Ўлмасбек Самарқандий.
t.me/Samarqandiy77

@Samarqandiy77