Get Mystery Box with random crypto!

​​ИМТИҲОН Чиқди, имтиҳонлар жавоби бугун, Ҳаяжон ўртанур, хуш | Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​​ИМТИҲОН

Чиқди, имтиҳонлар жавоби бугун,
Ҳаяжон ўртанур, хушхабар кутиб.
Қаранг, неча минглаб юракда тугун,
«Нима бўлди экан...?» диллар талотуп.

Ҳар кимнинг омадин берсин, илоҳим,
Кўнглини чўлғасин қувончли эпкин.
Фалакка ўрлайди фиғоним, оҳим,
Фақат бир саволга жавоб йўқ, лекин...

Шу битта синовга не дард ютармиз,
Тилкалаймиз кечиб кўнгил ҳолидан.
Гоҳ ўйлаб қоламан: қандай ўтармиз,
Қиёмат кунининг имтиҳонидан?!

Ўлмасбек Самарқандий.

t.me/Samarqandiy77