Get Mystery Box with random crypto!

г) Кўпроқ пиёда юринг. Мошинага ёпишиб олманг. Ҳар куни зомбо | Samandar's blog

г) Кўпроқ пиёда юринг. Мошинага ёпишиб олманг. Ҳар куни зомбо смартфонни ўчириб, ҳеч нима қилмай ёлғиз 5, 15, 30 минут ўтиришга одатланинг. Миянгизда чорсу бозори бошланиб кетиб ғимирлатиб юборса, қоғоз қалам олиб дуч келган нарсани ёзинг, чизинг... Ўзингиз ва яқинларингиз учун ўта муҳим бўлган нарсалар рўйхатини тузиб чиқинг, ва улар йўлида нима қилаётганингиз ва нима қилишингиз кераклигини ёзинг... Ҳар куни ёзинг, хохласангиз схемалар чизинг. Ёзиш-чизиш тиш ювишдек кундалик машғулотингизга айлансин.

д) Иложи борича ҳар соат "мен нима қилмаяпман?", "нима учун шуни қиляпман?", "булар муҳим нарсаларимга кирадими?", "оммавий дастур билан кетиб қолмаётибманми?", "нима учун бу шахснинг гапи мен учун тўғри бўлиши керак?" каби саволларни кўп беринг.

е) Реал ва онлайнда учраган ҳар қандай хабарларга нисбатан автоматик муносабат билдиришдан тийилинг. Умунман маълум муддат одамлар ва ҳодисаларга баҳо бермай юришлик жуда яхши парҳез, ўзингизни ўнглаб олиш учун каттагина ресусрс манбаидир.

ё) Автоматик муносабат, реакцияларга нисбатан яна бошқачароқ ёндашув қўллашингиз мумкин. Кўрган ҳодисага нисбатан пайдо бўлган фикрингизни дарров танқидий назар микроскопи остига олинг: "нега мен ундай деб ўйлаяпман?", "бунга нима асосим бор?", "ўзгача қараш бўлиши мумкинми?", "мен ҳурмат қилган шахслар қандай баҳо беришган бўларди?", "нима учун эмоционал (нафрат, ғазаб, қўрқув, хурсандчилик, ёқтириш) реакция қиляпман?, нима сабаб?" ва ҳоказо...

Алифбо харфлари яна кўп эди, лекин пост шундоғам чўзилиб кетди.

Жамшид Муслимов

#devonanolitegi #savoljavoblar
21.07.2019
https://t.me/subnazar