Get Mystery Box with random crypto!

Асалли чой — шамоллашга қарши энг яхши воситами ? Шифокор Но | Salomatlik saboqlari

Асалли чой — шамоллашга қарши энг яхши воситами ?

Шифокор Нозима Ўринова:

Афсуски, ундай эмас. Биз одатда устидан қайноқ сув қуядиган асал юқори ҳароратда ўзининг фойдали хусусиятларидан маҳрум бўлади.

Чунки асал таркибидаги витамин, фермент ва бошқа биологик фаол моддалар 50-60 даражали ҳароратда заифлашади. Бундан ташқари, чойга солинган асал кўпинча, қийинчилик билан ўзлаштирилади (газ ҳосил этиб, қоринда оғриқ пайдо қилади ёки аллергияни қўзғаши мумкин).

➥ Асални табиий кўринишда истеъмол қилинсагина, томоқ, бурун ҳалқум ва бодомсимон безлардаги микробларга қарши таъсир кўрсатади.

Даволаниш мақсадида бир чой қошиқ асалдан оғизга солиб, уни сўриб, сўнг чой ёки қайнатилган сув ичишингиз айни муддао.

Манба:«Соғлом ҳаёт»

Каналга уланиш
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg