Get Mystery Box with random crypto!

Salomatlik Sirlari | Тиббиёт

Telegram kanalining logotibi salomatlik_sirlari_tibbiyot — Salomatlik Sirlari | Тиббиёт S
Telegram kanalining logotibi salomatlik_sirlari_tibbiyot — Salomatlik Sirlari | Тиббиёт
Toifalar: Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 421
Kanalning ta’rifi

💉 Tibbiyotga oid ma'lumotlar
📰 Tibbiyot sohasidagi yangiliklar
🌱 Tabiiy mahsulotlar va ularning foydali tomonlari
🌄 Kunlik maslahatlar
☕ Kasalliklar va ularni davolash usullarini biz bilan o'rganing
👩‍🎓Psixolog: @psixolog_Zeboxonim

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-05-16 06:00:01
Терини майин ва ёшроқ қиладиган рецепт

Ётишдан бир соат олдин ҳар куни юзингизга глицерин ва Э витамини аралашмасини суртинг.

Тайёрлаш усули:
30 грамм глицеринни ва витамин Э нинг 10 дона капсулаларини оламиз. Капсула игна билан тешилади ва ёғи шишага сиқиб чиқаради. Барча дорихоналарда бор арзон нархда сотиб олишингиз мумкин.

Маҳсулотни қўллашдан олдин юзнинг терисини тозалаш ва юмшоқ чўтка билан энгил массаж қилиш керак, шунда сирт бироз қизаради. Бу ҳолатда ҳужайралар озуқа моддаларини максимал даражада қабул қилади.

Бир минус томони бор - глицерин сўрилгани сари тери бироз ёпишқоқ бўлиб қолади. Ноқулайликни йўқотиш учун терини тетиклантирувчи тоник билан тозаланг.

Натижа: ҳар куни бундай озуқага терингизни миннатдорчилигини кузатасиз. Ажинлар текисланади ва тери жилодор бўлади.

Яқинларга улашишни унутманг!

Саломатлик Сирлари каналига обуна бўлинг
https://t.me/joinchat/VMT5rEx2H-58Acw9
1.9K viewsedited  03:00
Ochish/sharhlash
2022-05-15 07:00:15
Сочда қазғоқ пайдо бўлишининг сабаби нима?

Агар бош териси қичишса, қизил доғлар, тери кўчиши, яралар пайдо бўлса, бу псориаз, экзема касалликлари ривожланаётганини билдиради. Қазғоқ эса замбуруғли инфекция туфайли пайдо бўлиши мумкин. Ёғли сочда қазғоқ пайдо бўлиши организмда ёғ ва углеводлар етишмаётганидан даракдир.

Шунингдек, асабийлашиш, иммунитет сустлашиши, ошқозон-ичак касалликлари ва қалқонсимон без касалликлари ҳам қазғоқни келтириб чиқаради. Куз–қиш мавсумида табиий равишда сочлар жилвакорлиги йўқолади. Бунинг сабаби, витамин ва минерал моддалар етишмовчилиги билан боғлиқ.

Бундай ҳолатда фақат қазғоққа қарши шампунга ишониб қолмасдан, мутахассис кўригига бориш лозим. Бунда дерматовенеролог ёки трихолог-шифокор ёрдам беради.

Яқинларга улашишни унутманг!

Саломатлик Сирлари каналига обуна бўлинг
https://t.me/joinchat/VMT5rEx2H-58Acw9
1.4K viewsedited  04:00
Ochish/sharhlash
2022-05-15 03:00:37
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Қадри баланд қадрдонларим , меҳри дарё меҳрибонларим , узоқдаги яқинларим ,
мусофирликда ўз ризқини териб юрган мусофирларим ...

Якшанба тонги барчамизга муборак бўлсин!

Саҳар тонгдан дуо қилинг ...
Аллоҳ тонгингизни мунаввар этсин...
Чин юракдан ибодат қилинг...
Аллоҳ умрингизни мазмунли этсин...

Калимангиз сиз дилдан айтинг
Иймонингиз мукаммал бўлсин
Кунларингиз ўтсин бахтиёр

Сизга хайрли тонг ва барокотли кун тилаймиз, Азизлар!
Эрта тонгда қилинган ҳар қандай ният амалга ошаркан...
Аллоҳ сизга ниятларингиз ижобатига бой, қувончли, файзли ва омадли кун ато қилсин!

Яқинларга улашишни унутманг!

Саломатлик Сирлари каналига обуна бўлинг
https://t.me/joinchat/VMT5rEx2H-58Acw9
1.6K viewsedited  00:00
Ochish/sharhlash
2022-05-14 07:00:01
Сут тишлари нима учун керак?

Сут тишлари илдиз тишларига йўлбошчи сифатида хизмат қилади. Улар ўсиб, каналларни тешади, пастки жағни шаклланишига ёрдам беради ва кейин кучлироқ тишларга йўл беради.

Йўналтирувчи каналларни яратишдан ташқари, сут тишлари болага қўшимча озуқаларни ейишга ҳам ёрдам беради ва юз суяклари, жағ ва бош суяги шаклланишида иштирок этади.

Бош ҳажмининг кичиклиги туфайли бола тишлари тўғри ривожланмайди.

Яқинларга улашишни унутманг!

Саломатлик Сирлари каналига обуна бўлинг
https://t.me/joinchat/VMT5rEx2H-58Acw9
1.4K viewsedited  04:00
Ochish/sharhlash
2022-05-14 03:01:30
Ассалому алайкум,
Алҳамдулиллаҳ яна бир кунга этказди. Шанба тонги муборак бўлсин!


Янги кун ва янги хафтани Аллоҳ таоло савобли амалларга тўла қилсин. Сизларга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт тилаб қоламиз.

Яқинларга улашишни унутманг!

Саломатлик Сирлари каналига обуна бўлинг
https://t.me/joinchat/VMT5rEx2H-58Acw9
1.4K viewsedited  00:01
Ochish/sharhlash
2022-05-13 05:51:04
Ўзбекистонда инсон аъзоларини кўчириб ўтказишга рухсат берилди

Унга кўра:

— Трансплантация реципиентнинг ёзма розилиги билан амалга оширилади;
— Инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини унинг мурдасидан олишга тириклик чоғидаги нотариал тартибда тасдиқланган ёзма розилиги мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилади;
— Донорларнинг, реципиентларнинг, шунингдек инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг ягона давлат реестри юритилади.
— Тирик донорни трансплантацияга мажбурлаш тақиқланади;
— Ўзбекистон фуқароси чет давлат фуқароси бўлган реципиент учун донор бўлиши мумкин эмас;
— Трансплантация қилинадиган инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқиш тақиқланади.

Яқинларга улашишни унутманг!

Саломатлик Сирлари каналига обуна бўлинг
https://t.me/joinchat/VMT5rEx2H-58Acw9
1.3K viewsedited  02:51
Ochish/sharhlash
2022-05-13 03:01:51
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Бугун сокин осмону фалак,
Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
Қадрдонлар Жума муборак!

Яхши амал жаннатга йўлак,
Савобларнинг совғаси бўлак.
Чин юракдан билдирай тилак,
ЖУМА айёмингиз бўлсин муборак!

Яқинларга улашишни унутманг!

Саломатлик Сирлари каналига обуна бўлинг
https://t.me/joinchat/VMT5rEx2H-58Acw9
1.4K viewsedited  00:01
Ochish/sharhlash
2022-05-12 15:00:34 ​​ 12 май – Халқаро ҳамширалар куни

Ҳар йили 12 май – Халқаро ҳамширалар куни сифатида бутун дунёда муносиб нишонланиб, ҳамшираларга алоҳида эҳтиром кўрсатилади.

Зеро, ҳамшира деганда кўз ўнгимизга қўли енгил, сўзи ширин, юзи кулиб турадиган ва ҳар қандай вазиятда беморга беминнат кўмак беришга тайёр малакали мутахассис гавдаланади. Тиббиёт масканларида фидойи бўлиб, ўзига юклатилган бемор парваришини сидқидилдан меҳр билан амалга оширадиган соҳа вакиллари бугун касб байрамини нишонламоқда.

Дарҳақиқат, тиббиёт соҳасини ҳамширалар фаолиятисиз тасаввур этиб бўлмайди. Соҳадаги энг сўнгги тиббиёт технологиялари асосидаги операцияларни муваффақиятли ўтказиш жараёнидан тортиб, операциядан кейинги бемор парвариши, лаборатория-диагностика соҳаси, она-бола парвариши, шошилинч ва тез тиббий хизмат, санитария-эпидемиология, фармацевтика каби қатор соҳаларида вилоятимизда фаолият юритиб келаётган минглаб ўрта тиббиёт ходимлари, ҳамшираларнинг ўрни беқиёс. Шу жумладан, уйма-уй юриб, оиладаги тиббий маданият даражасининг юқори бўлишида улкан ҳисса қўшиб келишаётган патронаж ҳамшираларнинг меҳнати ҳам алоҳида таҳсинга лойиқ.

Давлат ва хусусий тиббиёт муассасаларида Ватанимиз ва халқ олдидаги бурчини теран англаб, астойдил меҳнат қилаётган Сиз, ҳамшираларни Халқаро ҳамширалар куни билан самимий қутлаган ҳолда, оилавий бахт, сиҳат-саломатлик, масъулиятли ва шарафли ишингизда улкан муваффақият тилаймиз!

Яқинларга улашишни унутманг!

Саломатлик Сирлари каналига обуна бўлинг
https://t.me/joinchat/VMT5rEx2H-58Acw9
1.8K viewsedited  12:00
Ochish/sharhlash
2022-05-11 09:52:03
Тут мевасининг шифобахш хусусиятлари

Шифокор Лайло Бахтиёрова:

Тут меваси иммун тизимни кучайтириб, организмнинг юқумли касалликларга қарши ҳимоя тизимини мустаҳкамлайди, терига барвақт ажин тушишидан сақлайди.

Кўриш қобилиятини ошириб, кўз тўрпардасининг зарарланиши каби касалликлардан асрайди.

Янги олинган тут шарбати тутнинг барча фойдали шифобахш хоссаларига эга бўлади. У нафас йўллари, тонзиллит ва ангинани даволашда фаол восита, сурункали йўтал, пневмония ва бронхитни даволашда ҳам ижобий натижа беради.

Тут шираси қонни тозалаш, қонни кўпайтириш мақсадида ҳам кенг қўлланган.

Тут мевасини қуритиб, ундан дамлама, компот тайёрлаб ичилса, дармонсизликни даволайди, озишга ёрдам беради, организмни тозалайди

Тутни овқатланишдан олдин истеъмол қилиш лозим, шунда ошқозонга унинг зарари тегмайди.

Яқинларга улашишни унутманг!

Саломатлик Сирлари каналига обуна бўлинг
https://t.me/joinchat/VMT5rEx2H-58Acw9
1.7K viewsedited  06:52
Ochish/sharhlash
2022-05-11 07:04:11 Оғиз қуриши сабаблари ҳақида

Баъзи одамлар оғизнинг қуриши қарилик билан боғлиқ деб ҳисоблашади. Бу ундай эмас. Херостомия (касалликнинг расмий тиббий номи) ёшга боғлиқ эмас. Оғиз қуришининг бир неча сабаблари бор:

Сув етишмаслиги. Бу энг кенг тарқалган ҳолат. Агар оғзингиз қуруқ бўлса, етарли миқдордаги суюқлик ичмайсиз. Бу ҳолат иссиқда юрганда, диарея ва қайт қилганда содир бўлиши мумкин.

Чекиш.Тамаки тутуни шиллиқ пардаларни қуритади ва сўлак ишлаб чиқаришни камайтиради.

Нур ёки кимёвий терапияларини қабул қилаётганларда сўлак безлари етарли сўлак ишлаб чиқармайди.

Аутоиммун касалликлар: ревматоид артрит, қалқонсимон без касаллиги (хусусан, тиротоксикоз), унда иммунитет тизими ўз танасининг ҳужайраларига ҳужум қила бошлайди.

Кучли стресс. Биз асабийлашганимизда, организм функциясини етарлича бажаролмайди. Сўлак безлари ҳам етарли даражада ишламайди.

Яқинларга улашишни унутманг!

Саломатлик Сирлари каналига обуна бўлинг
https://t.me/joinchat/VMT5rEx2H-58Acw9
1.7K viewsedited  04:04
Ochish/sharhlash