Get Mystery Box with random crypto!

Сочда қазғоқ пайдо бўлишининг сабаби нима? Агар бош териси | Salomatlik Sirlari | Тиббиёт

Сочда қазғоқ пайдо бўлишининг сабаби нима?

Агар бош териси қичишса, қизил доғлар, тери кўчиши, яралар пайдо бўлса, бу псориаз, экзема касалликлари ривожланаётганини билдиради. Қазғоқ эса замбуруғли инфекция туфайли пайдо бўлиши мумкин. Ёғли сочда қазғоқ пайдо бўлиши организмда ёғ ва углеводлар етишмаётганидан даракдир.

Шунингдек, асабийлашиш, иммунитет сустлашиши, ошқозон-ичак касалликлари ва қалқонсимон без касалликлари ҳам қазғоқни келтириб чиқаради. Куз–қиш мавсумида табиий равишда сочлар жилвакорлиги йўқолади. Бунинг сабаби, витамин ва минерал моддалар етишмовчилиги билан боғлиқ.

Бундай ҳолатда фақат қазғоққа қарши шампунга ишониб қолмасдан, мутахассис кўригига бориш лозим. Бунда дерматовенеролог ёки трихолог-шифокор ёрдам беради.

Яқинларга улашишни унутманг!

Саломатлик Сирлари каналига обуна бўлинг
https://t.me/joinchat/VMT5rEx2H-58Acw9