Get Mystery Box with random crypto!

Болада нутқнинг ривожланиши қандай баҳоланади? Аҳаджон Абду | Salomatlik Sirlari | Тиббиёт

Болада нутқнинг ривожланиши қандай баҳоланади?

Аҳаджон Абдухалилов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси

Дастлаб бола оғизнинг орқа томонидан хиралашган оҳангда товушлар чиқаради, 1 ойликда табассум қилади, 4 ойликда баланд овозда кулади, бу давр эрта вокализация даври деб аталади.

Нутқ ривожланишининг иккинчи даври 15 ойга қадар давом этади. 5-6 ойлик бола унли ҳарфларни соф талаффуз қилади, бошқа овозларга тақлид қилади. 10 ойликда ота-онасини онгли равишда чақиради, 15 ойликда кўрсатилган 4-6 та предметни номлай олади.

Учинчи давр 4 ёшгача давом этади. 2 ёшда бола 2-3 сўздан иборат гаплар тузади, 3 ёшда бегоналар билан алоқага кириша олади.

Бир ёшда боланинг нутқи 25 фоиз, 2 ёшда - 50 фоиз, 3 ёшда - 75 фоиз, 4 ёшда - 100 фоизга тушунарли бўлади. Агар боланинг нутқи ривожланишдан орқада қолса, сурдолог шифокорга мурожаат қилиш керак.

Яқинларга улашишни унутманг!

Саломатлик Сирлари каналига обуна бўлинг
https://t.me/joinchat/VMT5rEx2H-58Acw9